Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғиз-тожик чегарасидан қўшинлар узоқлаштириляпти

1635

Қирғизистон ва Тожикистон можаро келиб чиққан чегара ҳудудидан ўз қўшинларини олиб чиқишни бошлади. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси ҳузуридаги Чегара хизмати маълум қилди.

“Қўшинлар можаро келиб чиққан чегара ҳудудидан ўзларининг доимий жойлашувларига қайтяпти, чегара бўлинмалари кучайтирилган режимда хизмат қиляпти”, – дейилади Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси баёнотида.

Чегара можаросида Қирғизистоннинг 178 нафар фуқароси яраланган, 34 нафари ҳалок бўлган. 33 мингдан зиёд аҳоли қуролли низо ҳудудидан эвакуация қилинган, уларнинг гуманитар ёрдамга эҳтиёжи бор. Қирғизистонда 1-2 май кунлари мотам эълон қилинган. Тожикистон эса чегара можаросида 15 киши ҳалок бўлганини билдирди.

Эслатииб ўтамиз, икки ўртадаги низо 28 апрель куни “Головной” сув тақсимлагичига видеокузатув камераларининг ўрнатилишидан бошланган эди. Тожикистон томонининг бу ҳаракатига қирғизистонликлар эътироз билдирган ва жанжал бошланиб кетган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қирғиз-тожик чегарасида нега можаролар келиб чиқмоқда?

1567 15:05 28.01.2022

Президент Садир Жапаров КХШТ саммитида қирғиз-тожик муносабатлари кескинлигига тўхталди

1954 18:15 16.09.2021

Қирғиз-тожик чегарасида отишма рўй берди

2069 15:00 24.07.2021

Москва: қирғиз ва тожик муҳожирлари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди

3594 15:50 13.07.2021

Қирғизистон ва Тожикистон чегарадан қўшинларини узоқлаштирди

1464 09:55 07.06.2021

Қирғиз-тожик норозилик нотаси

2244 09:50 05.06.2021
« Орқага