Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғизистон депутатларига энди камроқ маош тўланади, хизмат автомобиллари ажратилмайди

591

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 2 декабрь куни “Республика бюджети харажатларини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Фармонга биноан Жогорку Кенеш (парламент) спикерининг ойлик иш ҳақи 30 минг сўм (353 доллар), вице-спикерларники 27 минг сўм (318 доллар) этиб белгиланди. Фракциялар раҳбарлари ва қўмита раисларининг маоши 26 минг сўм (306 доллар), депутатларники эса 25 минг сўм (295 доллар) бўлди.

Авваллари Жогорку Кенеш депутатларига уй-жой учун товон пули тўланар эди, энди эса бекор қилинди ва мавжуд хизмат хонадонлари уй-жойи бўлмаган депутатлар ўртасида тақсимланадиган бўлди. Шунингдек, депутатларга хизмат автомобиллари ажратилмайди.

Қайд этилишича, фармондан кўзда тутилган мақсад давлат аппаратини сақлаш учун бюджет харажатларини тежашдир. “Ушбу механизм мураккаб иқтисодий ислоҳотлар даврида турли мамлакатларда доимо муваффақиятли қўлланилган. “Ўз имкониятларимиз доирасида яшаш” шиори остида Болтиқбўйи давлатлари, Шарқий ва Марказий Европада (Эстония, Латвия, Полша, Чехия, Венгрия) давлат бошқаруви ислоҳотлари амалга оширилган”, – дейилади матбуот хизмати хабарида.

Спикер, унинг ўринбосарлари ва оддий депутатларнинг олдинги маоши қанча бўлганини президент маъмурияти кўрсатмаган, бироқ депутатларнинг ўзлари ўтган йили маошлари устамасиз ўртача 25-30 минг сўмлигини маълум қилган эди.

2020 йилги республика бюджетидан Жогорку Кенешни учун 786,6 миллион сўм (9,27 миллион доллар) ажратилган. 24.kg ахборот агентлиги журналистларининг ҳисоб-китобларига кўра, парламентнинг бир депутати учун бир ойлик ўртача харажат 330 минг сўм (3890 минг доллар)ни ташкил қилган. Улар депутатлар ва тиббиёт ходимлари учун харажатларни солиштириб чиқди. Жумладан, 2020 йилнинг 6 ойи давомида Жогорку Кенешни сақлаш учун бюджетдан 320 миллион сўмдан ортиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлигига эса қарийб 1 миллиард сўм сарфланган. Аммо мамлакатда бор-йўғи 120 депутат бор эди, тиббиёт ходимлари сони эса қарийб 62 минг. Яъни ҳар бир депутат ғазнага 2,7 миллион, тиббиёт ходими эса бор-йўғи 16 минг сўмдан тушган.

Бундан ташқари, ҳар бир депутат ҳар ойда қўшимча 40 минг сўм олган, бу пулни уяли алоқа, бензин, автомашинасини таъмирлаш ва офис жиҳозлари учун сарфлаган. Тиббиёт ходимларида эса бундай имтиёз йўқ. 

Эслатиб ўтамиз, 28 ноябрь куни Қирғизистонда парламент сайлови бўлиб ўтди. Энди депутатлар сони 120 эмас, 90 нафар бўлди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қирғизистон Қозоғистонда майиб қилинган фуқароси учун товон талаб қиляпти

852 09:23 22.01.2022

Қирғизистонда АЭС қурилади

667 19:15 20.01.2022

Қирғизистонда мансабдорларнинг дипломи текширилади

314 16:10 20.01.2022

Қирғизистон мусиқачини қийноққа солиш бўйича жиноий иш қўзғатишни талаб қилмоқда

1178 12:45 10.01.2022

Қирғизистон Олмаотада қўлга олинган фуқароси қўйиб юборилишини истаяпти

1091 07:05 10.01.2022

Қирғизистон Қозоғистондан ўз фуқароларини чиқара бошлади

621 14:11 06.01.2022
« Орқага