Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғизистон: Ҳажга қачон кетилиши ва нархи айтилди

5206

Қирғизистонликларнинг Саудия Арабистонига ҳаж сафари июнь ойи ўрталарида бошланади. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармасининг Ҳаж ва умра бўлими мудири Жўлдош Абдилдаев маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатдан ҳар бири 450 кишилик еттита авиарейс зиёратчиларни муқаддас жойларга етказиши режалаштирилган.

«Қисқа муддатларга қарамай, биз ҳамма нарсани тайёрлашга улгурдик. Ҳозирда фуқаролар керакли эмлашларни олмоқда, визалар 1 июндан бошлаб берилади. Биринчи гуруҳ, биз режалаштирганимиздек, 16 июнь куни Макка ва Мадинага боради. Зиёратчилар 19 июлгача уйларига қайтадилар», - дейди Жўлдош Абдилдаев.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Қирғизистондан 65 ёшдан ошмаган фуқароларгина Ҳажга боришлари мумкин.

Қирғизистон диний идорасининг маълум қилишича, ёш чегарасидан ўтмаган, лекин рўйхатдан ўтганлар электрон навбатда қолади. Агар Саудия Арабистони кейинги йил рухсат берса, бу кишилар ҳаж зиёратига боришлари мумкин бўлади.

Бу йил қирғизистонлик зиёратчилар учун Саудия Арабистони томонидан 2766 ўрин ажратилган. Ҳаж зиёратининг нархи 4,5 минг долларни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда коронавирус пандемияси сабабли Саудия Арабистони хорижликларнинг Макка ва Мадинадаги Ислом зиёратгоҳларига келишини тақиқлаган, саудияликларнинг ўзлари учун Ҳажга чекловлар қўйилган эди. Икки йил давомида зиёрат чет эл фуқаролари иштирокисиз амалга оширилди. Бу йил Саудия Арабистони бошқа давлатлардан зиёратчиларни қабул қилишга қарор қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

445 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

743 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

170 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

262 21:00 01.07.2022

Хотира

287 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

248 20:00 01.07.2022
« Орқага