Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғизистон КХШТнинг «Бузилмас биродарлик – 2022» ҳарбий машғулотларини бекор қилди

1090

Қирғизистон КХШТ қўшинларининг ўз ҳудудидаги машғулотларини бекор қилишга қарор берди, дея хабар қилган «Озодлик» радиоси мамлакат Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

КХШТнинг «Бузилмас биродарлик – 2022» қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари Қирғизистон ҳудудида – Иссиқкўл вилоятининг Балиқчи шаҳрида 10-14 октябрь кунлари бўлиб ўтиши керак эди. Тадбирнинг бекор қилиниши сабаби аниқланмаган.

Машғулотлар иштирокчилари Қирғизистонга 26 сентябрдан 8 октябргача КХШТ тинчликпарвар қўшинларининг «Ўзаро ҳамкорлик-2022», «Поиск-2022» ва «Эшелон-2022» машғулотлари бўлиб ўтган Қозоғистондан келиши керак эди. Энди Россия ва Беларус иштирокчилари Қозоғистон орқали ўз мамлакатларига қайтади, деб хабар берган Tengrinews.kz.

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига (ОДКБ) Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон киради, КХШТ давлатларининг қўшма машғулотлари ҳар йили ўтказилади.

Озодлик радиоси 2022 йил сентябрь ойи ўрталарида Қирғизистон ва Тожикистон ҳарбийлари ўртасида кенг кўламли тўқнашув бўлиб ўтганини эслайди. Қирғизистоннинг 63 фуқароси ҳалок бўлгани маълум, Тожикистонда 41 киши ҳалок бўлган (Озоди радиоси маълумотларига кўра, Тожикистонда 74 киши ҳалок бўлган). Томонлар бир-бирини можарони қўзғатганликда айблаган. Бу тўқнашувдан сўнг Қирғизистон парламентининг айрим депутатлари Тожикистон армиясини қўшма машғулотлардан чиқариб юборишни талаб қилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Каховка ГЭСи: қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилди

1058 18:12 08.06.2023

Тожик мигрантлари муаммолари, Лавровнинг ташрифи ва ЕОИИ масаласи

1110 15:35 08.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

735 13:07 08.06.2023

Канада: мусулмонлар мактабдаги  ЛГБТ дарсларига қарши чиқишди

1437 10:32 08.06.2023

Мадина шаҳри 2023 йилги Ҳаж мавсумига тайёр

746 09:49 08.06.2023

Эрон гипертовушли ракета ишлаб чиқарувчи дунёдаги тўртинчи давлат бўлди

1490 15:30 07.06.2023
« Орқага