Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғизистон кўча чироқларини ўчиришни талаб қиляпти

965

Қирғизистон миллий энергохолдинги куз-қиш мавсумида номаиший истеъмолчиларнинг кўчалар ва рекламаларни ёритишини ман этди. 24.kg нашрининг хабар беришича, ушбу тақиқ кафе, ресторан, ҳаммом, сауна, дўконлар ва паркларга тегишли.

Бундай қарор Токтогул сув омборидаги сувдан оқилона фойдаланиш ва электр энергиясини тежаш мақсадида қабул қилинди. 

“Битта чироқ ҳеч нимани билдирмайди, бироқ мамлакатда миллионлаб чироқ бор. Натижада яхшигина миқдор ҳосил бўлади. Қаранглар, кафеларда кечқурун юзталаб чироқ ёниқ туради”, – деди Миллий энергохолдинг раҳбари Талайбек Байгазиев.

Барча тақсимот компанияларига кечқурун ва эрталаб рейдлар ўтказиш учун билдирги юборилди. Улар ёритишдан фойдаланилмаётганини текшириши керак. 

Токтогул сув омборида сув камайиб кетгани сабабли Қирғизистон 1 октябрдан эътиборан Тожикистондан электр сотиб ола бошлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қирғизистон депутатларига энди камроқ маош тўланади, хизмат автомобиллари ажратилмайди

331 09:10 03.12.2021

Қирғизистонда шариат стандартлари бўйича давлат ипотекаси очилади

545 16:20 02.12.2021

Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллаб олишга тайёргарликнинг янги тафсилотлари

1075 11:20 01.12.2021

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси сайти хакерлар ҳужумига учради

330 13:31 29.11.2021

Қирғизистонда парламент сайловининг дастлабки натижалари маълум бўлди

400 11:27 29.11.2021

Бугун Қирғизистонда парламент сайловлари ўтказилади

350 08:05 28.11.2021
« Орқага