Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси сайти хакерлар ҳужумига учради

450

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси сайти парламент сайлови куни хакерлар ҳужумига учраган. Бу ҳақда бугун Бишкекда бўлиб ўтган брифингда республика Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Имонқулов маълум қилди.

“Сайтга хакерлик ҳужумлари хориждан амалга оширилган. Тахминларга кўра, бир вақтнинг ўзида йигирмата давлатдан”, – деди у. Имонқуловнинг сўзларига кўра, ҳужум пайтида Марказий сайлов комиссияси серверларига зарар етмаган.

Шунингдек, у мамлакат расмийлари овоз бериш натижаларини сохталаштиришга йўл қўймаслигини ва ҳар бир сайлов бюллетенини текшириш ниятида эканлигини маълум қилди.

Қирғизистон парламентига сайлов 28 ноябрь куни бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, парламентга олти партия – “Ата Журт Қирғизистон”, “Ишеним” “Интимак”, “Иман Нуру”, “Альянс” ва “Бутун Қирғизистон” партиялари киришга муваффақ бўлди.

Якшанба куни Марказий сайлов комиссияси сайтида электрон сайлов қутиларидан келаётган маълумотларни қайта ишлаш жараёнида носозликлар юзага келди. Сайт бир муддат ишламай қолди, қайта ишга тушгандан кейин эса унда олдинги версиядан фарқ қиладиган маълумотлар пайдо бўлди. Марказий сайлов комиссияси раҳбари Нуржан Шилдабекованинг тушунтиришича, сайтдаги муаммолар дастурий таъминотдаги хатолар билан боғлиқ бўлиб, улар бартараф этилган. Аммо бу сайловда мағлуб бўлган беш партия вакилларининг овоз бериш натижаларини тан олишдан бош тортишини эълон қилишига сабаб бўлди.

2020 йил кузида бўлиб ўтган парламент сайлови кўп сонли сайлов қонунчилиги бузилганлиги сабабли ҳақиқий эмас деб топилган эди. Сайлов натижаларининг сарҳисоб қилиниши оммавий намойишлар сабаб бўлди ҳамда мамлакатда президент ва ҳукуматнинг ўзгариши билан якунланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: битта мажлисда талоқнинг такрорланиши

327 22:05 24.01.2022

Қатағон қурбонлари: Носирбек тўқсабо Абдураҳимов

630 21:05 24.01.2022

Динимни ўрганаман: қазо рўза узлуксиз тутиладими ёки бўлиб-бўлибми?

435 20:10 24.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

228 19:30 24.01.2022

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

930 19:00 24.01.2022

Омикрон инсон танасига қандай кириши маълум қилинди

1036 18:30 24.01.2022
« Орқага