Парламент бунга асосий сабаб қилиб қурилиш соҳасида ишчилар етарли эмаслигини кўрсатган.
Депутат Нурлан Шакиев баёнотига кўра, мамлакат қурилиш компанияларида анчадан бери ишчи кучи етишмайди.
— Қурилиш майдонларимизда қўшни давлат фуқаролари меҳнат қилади. Ҳозир Россия Федерациясида кўпчилик ишсиз қолмоқда. Уларни ўз ватанларида қурилиш соҳасида ишлашга таклиф қилиш имконияти бор. Давлат органлари давра суҳбатлари ташкил этиши, қурилиш ташкилотлари билан биргаликда муҳожирларнинг бандлиги ва қайтишини таъминлаши керак. Вазирлар Маҳкамасига бу яхши таклиф, — деб таклиф қилган у.
Шунингдек, парламент йиғилишида Россиядан Қирғизистонга парвозларни амалга оширувчи ягона Қирғизистон авиакомпанияси чипталар нархини кескин оширгани маълум қилинди.
Бу ҳақда депутат Адахан Мадумаров: "биз қийин дамларда талабдан фойдаланиб пул ишлаш одатини ўзлаштириб олдик. Қирғизистоннинг ягона авиакомпанияси чипталар нархини оширди. Энди ишсиз қолган муҳожирлар ватанига қайтиш ниятида, аммо чипталар қиммат”, - дейди.
“Агар аввал жасадни ташиш, шу жумладан дафн маросими ва ҳамроҳлик қилувчи шахс учун чипта тахминан 40 минг рублни ташкил этган бўлса, ҳозир бу 150 минг рублгача ошиб кетган. Марҳумларни жўнатишдаги қийинчиликлар туфайли ватандошлар жасадлари олти-етти кунгача ўликхоналарда қолиб кетмоқда.
Бу жуда оғир иш. Россияда бир миллион қирғизистонлик ишлайди, ҳар куни жасадлар олиб келинади”, — дейди у.
Депутат Нуржигит Қодирбеков Россия Федерациясидан парвозлар сонини оширишни таклиф қилди:
“Россия компаниялари Қирғизистонга парвозларни тўхтатгач, энди Россиядан ҳафтасига 15 та рейс амалга оширилмоқда. Биз рейслар сонини оширишимиз керак. Балки чартер рейслари ташкил қилинар ёки Ўзбекистонда бўлгани каби авиакомпания бошқа компаниялардан самолётларни лизингга олиши мумкин бўлар”.