Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғизистон: президент ўз уйини муҳтожларга бериб юборди

1418

Қирғизистон президенти Садир Жапаров шахсий уйини мамлакат аҳолисининг маълум қисмида уй-жой шароитини яхшилаш мақсадида муҳтожларга топширди.

Маълум қилинишича, давлат раҳбари шу тариқа бойларни ўрнак олишга чақирган. У эҳтиёжмандларга топширган уйда оиласи билан беш йил яшаган. Мазкур икки қаватли уй Садир Жапаров томонидан давлат ипотека компаниясига берилган. Шу тариқа уй тез орада кимошди савдосига қўйилади ва ундан тушган маблағ уй-жойга муҳтож бўлган ўн оилага квартиралар беришга сарфланади.

«Биз молиявий имкониятларга эга бўлган Қирғизистон фуқароларини уй-жойга муҳтож бўлганларга ёрдам беришга чақирмоқчимиз. Ҳамма билади: республиканинг кўплаб аҳолиси тирикчилик қилиш учун чет элга пул топиш учун кетади. Касбидан қатъи назар, барча фуқаролар учун уй-жойни арзон қилишимиз керак», — деган Садир Жапаров.

Шунингдек, у Қирғизистонда уй-жой муаммосини ҳал қилиш йўлларидан бири коррупцияга қарши кураш бўлиши мумкинлиги айтган. Эҳтиёжмандларга қонунбузарликда айбдор деб топилган амалдорлардан мусодара қилинган кўчмас мулк ҳисобидан ёрдам кўрсатилади.

МАВЗУГА ОИД МАҚОЛА:

«Қирғизистонда диний таълим сифатини ошириш зарур» – Жапаров

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Икки маънодан бирининг устун келиши ёки уларнинг баробарлиги

68 22:05 30.11.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Дорга осилган бош вазир, 35 йиллик қози ва пачоқланган машина...”

279 21:40 30.11.2021

“Ҳалол” сертификати бўлмаганлар ҳам маҳсулотини “ҳалол” белгиси билан сотяпти...

305 21:05 30.11.2021

Динимни ўрганаман: намоз ракатлари орасида гапирмаслик ҳақида

554 20:05 30.11.2021

Кобулдан Тошкентга авиарейслар очилмоқда

337 19:06 30.11.2021

Қорақалпоғистондаги ўрмонда содир бўлган ёнғин бартараф этилди

180 19:00 30.11.2021
« Орқага