Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғизистон Қозоғистонда майиб қилинган фуқароси учун товон талаб қиляпти

1150

Қозоғистоннинг Бишкекдаги элчихонаси консули Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди ва унга нота топширди. Бунга қирғизистонлик Чўлпонбек Сидиқовнинг Олмаотада қўлга олиниши ва калтакланиши сабаб бўлди. 

Қирғизистон томони Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот органларининг айрим ходимларининг Сидиқовга нисбатан унинг соғлиғига жиддий зарар етишига олиб келган ноқонуний ҳаракатларидан хавотир билдирган.

“Сидиқовга оғир тан жароҳати етказилиши билан боғлиқ ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқлаган ҳолда ҳар томонлама ва холисона тергов ўтказиш, барча айбдор мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш ва товон тўлаш зарурлигига эътибор қаратилди”, – дейилади вазирлик хабарида. 

46 ёшли Чўлпонбек Сидиқов 8 январь куни тушдан кейин қўлга олинган. Олмаотада у мебел ишлаб чиқарувчи бўлиб ишлаган ва регистрацияси тугаши билан Қирғизистонга кетишга қарор қилган. Қирғизистон Республикасининг Олмаотадаги бош консули Назарали Ариповнинг маълум қилишича, уни Олмаота – Бишкек трассасида ҳарбийлар ушлаб, полицияга топширган. Яқинлари Сидиқовни 18 январь куни касалхонада кўплаб суяклари синган ҳолда топган.

“У калтакланган, иккала оёғи ва қовурғалари синган, кейин эса касалхонага етказилган. Биз шифохоналарга қўнғироқ қилдик, қидирдик, кейин ўзимиз тиббиёт муассасаларини айланиб чиқишга қарор қилдик. Биз уни Алатау тумани касалхонасида топдик. Унга гипс қўйилган, аммо шошилинч операция қилиш керак", - деди Арипов.

Сидиқов 20 январ куни Бишкекка олиб келинди, унинг аҳволи барқарор оғир деб баҳоланмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

68 21:50 24.05.2022

«Казбек. Осиё арслони»: хоинлар суҳбати

294 21:10 24.05.2022

«Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сирлари соҳиби: Ҳузайфа ибн Ямон хулафои рошидин билан бирга 

131 20:40 24.05.2022

Динимни ўрганаман: Қуръон хатми учун пул олиш жоизми?

522 20:05 24.05.2022

Қонундан "диний либос" тушунчаси буткул олиб ташланмоқда

450 19:40 24.05.2022

Ахлоқус солиҳийн: Дунёнинг ҳақирлиги зуҳдни тақозо этади

135 19:05 24.05.2022
« Орқага