Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғизистон суди собиқ президентни оқлади

1696

Суд Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоевни 2020 йил октябр ойида оммавий тартибсизликлар уюштирганлик иши бўйича оқлади, деб ёзади Тengrinews.kz.

“Бишкекнинг Первомайский туман суди Алмазбек Атамбоевни 2020 йил октябр ойида Бишкекда оммавий тартибсизликлар уюштирганликда айбсиз деб топди ва жиноят таркиби йўқлиги учун оқлади”, — деди судя ҳукмни ўқиб чиқиб. 

Суд, шунингдек, собиқ президент Атамбаевнинг маслаҳатчиси Фарид Ниёзов, мамлакат ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов ва Атамбаевнинг қўриқчиси Канат Сагимбаевни ҳам оқлади. 

Суд оқланганларнинг реабилитация қилиш ҳуқуқини тан олди.  

Атамбаевга нисбатан эҳтиёт чораси уй қамоғига ўзгартирилди, қарор кучга киргандан кейин бекор қилинади. Бироқ Атамбаев колонияда қолмоқда, чунки у 2013 йилда криминал бошлиқ Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилгани бўйича суд ҳукми остида. 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Қирғизистонда парламент сайловлари бўлиб ўтган ва унинг натижалари фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлган эди. 

Митинглар тартибсизликларга айланиб кетди, натижада 5 октябрдан 6 октябрга ўтар кечаси ўша пайтда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида бўлган Атамбоев қўйиб юборилди. 

Тергов материалларига кўра, озод қилиш ноқонуний бўлган. 

Шунингдек, иш бўйича судланувчилар ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга уринишда айбланган. 9 октябр куни Атамбаев ва юқорида тилга олинган сиёсатчилар митинг ўтказди, натижада уларнинг тарафдорлари ва Садир Жапаров тарафдорлари ўртасидаги тўқнашув билан якунланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди муносабат билдирди

76 15:58 27.01.2023

Human.uz раҳбар ва ижодий гуруҳини «орган ходимлари» олиб кетди

324 15:35 27.01.2023

Эрондаги Озарбайжон элчихонасига ҳужум уюштирилди

183 15:05 27.01.2023

Эрон хакерлари сиёсатчилар ва журналистларга тобора кўпроқ ҳужум қилмоқда

153 14:20 27.01.2023

Германияда Россия фойдасига жосусликда гумон қилинган шахс ҳибсга олинди

218 13:50 27.01.2023

Ражаб ойининг фазилатлари

157 12:15 27.01.2023
« Орқага