Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғизистон таълим вазири олган порани қайтариб берди

694

У катта миқдорда пора олаётганда қўлга олинганди

Қирғизистон Республикаси таълим ва фан вазири Алмазбек Бейшеналиевнинг йирик миқдорда пора ундириш бўйича жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

ИИВ фуқаро А.Б.га нисбатан жиноят ишини қўзғатишга асос бўлганини маълум қилади ва унинг кейинги ҳибсга олиниши катта миқдордаги пора ундиргани ва жиноий жавобгарликка тортиладиган қилмиш содир этилгани тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги тўғрисида олинган ариза билан ўтказилди.

Тергов жараёнида фуқаро А.Б. хорижлик талабаларни маҳаллий олий ўқув муассасаларига ўқишга киритиш учун катта миқдорда пора олган. Маълум бўлишича, у олий ўқув муассасаларига ўқишга қабул қилиш масаласини ижро ҳокимияти органларининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари (қарорлари) қабул қилингандан кейин ҳал қилишга ваъда берган. Керакли қарорни тайёрлаш мақсадида бу масалаларни ҳал қилиш учун 100 минг доллар миқдорида пул ундирган.

Текширув давомида юқоридаги суммани биринчи марта жорий йилнинг 28 август куни олгани аниқланди. Шундан сўнг, бир мунча вақт ўтгач, унга яна мурожаат қилишади. Чунки масала ҳалигача ҳал этилмаган. Бу сафар фуқаро А.Б. 10 минг доллар миқдорида пора тариқасида қўшимча пул ундирган. 2022 йил 28 сентябрь куни у кўрсатилган миқдорда (10 000 АҚШ доллари) пора олаётган вақтда Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан қўлга олинган.

Кейинги суриштирув ишлари давомида фуқаро А.Б. хорижлик талабаларни маҳаллий олий ўқув муассасаларига ўқишга киритгани учун жуда катта миқдорда — 110 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган. Тергов жараёнида у аввал пора тариқасида олган 37 минг 500 АҚШ долларини қайтариб берди. Қолган пулни тезроқ қайтаришга ваъда берди.

Мазкур факт юзасидан тўлиқ ва холис текширув ўтказилади. Первомай туман суди қарори билан ушланган шахсга нисбатан Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланди. Тергов давом этмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

332 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

538 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

748 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

441 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

344 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2443 12:50 30.11.2022
« Орқага