Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғизистон ва Тожикистон чегарадаги воқеаларни биргаликда текширишга келишиб олди

627

Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари чегарадаги воқеаларни биргаликда текширади, деб хабар беради “24.kg” нашри Қирғизистоннинг Боткен вилояти маъмуриятига таяниб.

Чегара ҳудудлардаги вазиятни барқарорлаштириш мақсадида Қирғизистоннинг Боткен вилояти ҳокими Учқунбек Жоробоев ва Тожикистоннинг Исфара вилояти раҳбари Баҳоваддин Баҳодурзадо ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Икки давлат ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан чегарада содир бўлган воқеаларни биргаликда текшириш бўйича келишувга эришилиб, провокацион ҳаракатларнинг олдини олиш чоралари кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, 25 декабрь куни чегаранинг Баткен вилояти Сай мавзеси ҳудудидаги белгиланмаган қисмида тожик чегарачилари ўз постларига миномёт ўрнатди.

Бундан ташқари, бир неча тожикистонлик Ўш – Боткен – Исфана йўли бўйлаб ўтаётган машиналарга тош отгани айтилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

91 21:50 24.05.2022

«Казбек. Осиё арслони»: хоинлар суҳбати

335 21:10 24.05.2022

«Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сирлари соҳиби: Ҳузайфа ибн Ямон хулафои рошидин билан бирга 

140 20:40 24.05.2022

Динимни ўрганаман: Қуръон хатми учун пул олиш жоизми?

560 20:05 24.05.2022

Қонундан "диний либос" тушунчаси буткул олиб ташланмоқда

488 19:40 24.05.2022

Ахлоқус солиҳийн: Дунёнинг ҳақирлиги зуҳдни тақозо этади

144 19:05 24.05.2022
« Орқага