Қирғизистон давлат чегара матбуот хизматининг хабарига кўра, Қирғизистон ва Тожикистон қўшинларини икки мамлакат чегара чизиғидан узоқлаштирган.
«Қирғизистон ва Тожикистон ҳукуматларининг қирғиз-тожик давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича музокаралари якунга кўра томонларнинг қўшимча куч ва воситаларини ўзининг доимий жойлашув жойига олиб кетиш якунланди», - дея маълум қилиган хабарда.
Таъкидланишича, бугунга келиб Қирғизистоннинг Ўш вилояти Чон-Алай тумани Унжу-Булоқ манзилидаги вазият барқарор. Тожик-қирғиз чегарасида жойлашган ерда чегара хизмати бўлимлари кучайтирилган равишда қўриқламоқда.
Тожикистон Қирғизистоннинг чегара келишувини бузилиши борасидаги айбловларини рад этган ва Қирғизистон ҳамда Тожикистон вакиллари қўшинларни қўшма чегарадан узоқлаштириш ҳамда чегара постини мамлакатнинг 3 км ичкарисига кўчиришга келишиб олган.