Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғизистонда парламент сайловининг дастлабки натижалари маълум бўлди

475

Дастлабки маълумотларга кўра, олтита партия Қирғизистон Жогорку Кенеши (парламенти)га кириш учун беш фоизлик тўсиқни енгиб ўтган. Бу ҳақда Сайлов ва референдумлар ўтказиш бўйича марказий комиссия сайтида хабар берилди.

Шундай қилиб, Қирғизистон парламентидан қуйидаги партиялар ўрин олди: Бутун Қирғизистон, Альянс, Иман Нуру, Интимак, Ишеним ва Ата Журт Қирғизистон.

Сайловда қатнашган қолган 15 та партия эса 5 фоизлик тўсиқдан ўта олмаган, яъни улар камида 5 фоиз сайловчиларнинг овозларини ололмаган. 

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда кеча, 28 ноябрь куни парламент сайлови бўлиб ўтди. Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 08.00 да очилди ва овоз бериш соат 20.00 да якунланди.

Сайловда иштирок этиши учун 21 партиядан номзодлар, шунингдек, 287 нафар мустақил номзод рўйхатга олинган эди
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: битта мажлисда талоқнинг такрорланиши

353 22:05 24.01.2022

Қатағон қурбонлари: Носирбек тўқсабо Абдураҳимов

665 21:05 24.01.2022

Динимни ўрганаман: қазо рўза узлуксиз тутиладими ёки бўлиб-бўлибми?

447 20:10 24.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

235 19:30 24.01.2022

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

945 19:00 24.01.2022

Омикрон инсон танасига қандай кириши маълум қилинди

1047 18:30 24.01.2022
« Орқага