Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғизистонда Россиянинг баъзи телеканаллари трансляцияси тўхтатилди

1445

Қирғизистонда Россиянинг «8 канал», «РТВ Медиа», «НТВ КейДжи» ва «Домашний» телеканаллари кўрсатувларини узатиш тўхтатилди. 

Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб РEН телеканали трансляцияси ҳам тўхтатилди. Қирғизистон Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги матбуот хизматининг билдиришича, телеканалнинг трансляция лицензияси бекор қилинди. 

Вазирлик лицензиялаш назоратини амалга ошириб, мазкур телеканалларда давлат тили меъёрларига риоя қилиш ва маҳаллий контент ишлаб чиқиш борасида қонунбузарлик ҳолатларини аниқлади. Аввалроқ ушбу телеканаллар огоҳлантирилган ва жаримага тортилган.

Вазирлик шунингдек, 2022 йилда Қирғизистон ҳудудида фаолият юритувчи барча телерадиоканаллар режали текширувдан ўтказилишини қўшимча қилди.

Қирғизистон қонунчилигига кўра, телеканаллар эфир вақтининг камида 50 фоизини давлат тилидаги, яна шунча фоизини маҳаллий контент эгаллаши керак. Бу талаб фақат иккита каналга тааллуқли эмас – Россиянинг биринчи канали (ОРТ) ва РТР-Планета. Бишкек ушбу федерал телеканалларнинг трансляцияси учун 2023 йилгача ўзи ҳақ тўлайди. Маданият вазирлигига кўра, бу ҳолат «Қирғизистон фуқароларининг юқори сифатли ва ранг-баранг телевизион дастурларга бўлган катта талаби билан боғлиқ».

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ ҳукумати делегацияси Марказий Осиё давлатларига ташриф буюради

337 09:45 23.05.2022

Ўзбек–қирғиз чегарасида 12 та автомашина иштирокида ЙТҲ рўй берди

880 11:25 22.05.2022

Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўлининг қурилиши қачон бошланиши маълум бўлди

566 16:50 21.05.2022

Ҳам ҳордиқ, ҳам даромад: туризм соҳасида "кешбек" тизими жорий этилади

297 16:05 19.05.2022

Россия: энг кўп ЙТҲга ўзбекистонлик  ҳайдовчилари дуч келган

314 14:50 16.05.2022

Халқ дипломатияси - тараққиёт сари ўзаро ҳамжиҳатлик    

251 17:55 12.05.2022
« Орқага