Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғизистонда шариат стандартлари бўйича давлат ипотекаси очилади

1053

Яқин орада қирғизистонликлар илк бор шариат меъёрларига жавоб берадиган давлат ипотекасини олишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Давлат ипотека компанияси матбуот хизмати хабар берган.

Матбуот хизмати хабарига кўра, Қирғизистон Республикаси фуқароларини арзон уй-жой билан таъминлашга қаратилган «Менинг уйим 2021-2026» уй-жой дастури доирасида «Давлат ипотека компанияси» ОАЖ ва «Бакай Банк» ОАЖ ўртасида агентлик шартномаси имзоланган.

Ушбу агентлик келишуви доирасида Давлат ипотека компанияси «Бакай Банк» ОАЖ Ислом молия маркази орқали уй-жой қуриш дастури иштирокчиларига ислом молиялаштириш тамойиллари бўйича ипотека маҳсулотларини чиқариш учун инвестиция маблағларини тақдим этишни режалаштирмоқда. «Бакай Банк» муддатли олди-сотди битимига мувофиқ ипотека маҳсулотини чиқаришни амалга оширади.

«Ислом молияси маркази – Қирғизистон ва МДҲдаги биринчи ислом дарчаси бўлиб, «Бакай Банк» ОАЖ қошида ташкил этилган ва ислом тамойиллари бўйича молиявий хизматлар кўрсатади. Қирғизистон Республикаси Миллий банкининг ислом молиялаштириш тамойиллари бўйича молиялаштиришга рухсат берувчи лицензиясига эга. Марказ ўз фаолиятини Қирғизистон Республикасининг «Қирғизистон Республикаси Миллий банки, банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонуни, Қирғизистон Республикаси Миллий банкининг меъёрий ҳужжатлари ва ислом молия институтлари бухгалтерлик ҳисоби ва аудитини ташкил этиш бўйича шариат стандартларига мувофиқ амалга оширади», - дейилади матбуот хизмати хабарида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бишкекдаги ҳайит намози Эски майдонда ўқилади

267 10:05 06.07.2022

Қирғизистон фуқаролик масаласида дунёда биринчи ўринда

2306 09:40 06.07.2022

Турк давлатлари ташкилотининг вазирлари Тошкентда йиғилишди

430 12:10 05.07.2022

БМТ Қирғизистондаги этник озчилик вакилларига қандай ёрдам бермоқда?

648 10:30 05.07.2022

“Ўз она юртимда дафн этилишни истайман” – Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаев билан суҳбат

860 17:00 04.07.2022

“Қўшни давлатлардаги воқеаларга аралашманг!” – Қирғизистон

1312 11:10 04.07.2022
« Орқага