Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғизистондаги қазишмаларда инсон суяклари топилди

562

Қирғизистоннинг марказий қисмидаги Норин вилоятида 44 та тарихий-маданий мерос объекти топилди.

Қирғизистон Республикаси Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги томонидан олиб борилган ишлар давомида Эпкин-Дийкан автомобил йўли участкаларидан бири яқинида археологик топилмалар топилди. 

Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги Қирғизистон Миллий тарих музейи ва Қирғизистон-Туркия Манас университети олимларига ҳудудда қазиш ишларини олиб боришни топширди. 

Қирғизистон-Туркия Манас университети археологларидан иборат гуруҳга Кунболот Акматов раҳбарлик қилди.  

“Манас” университети ректори, профессор Алпаслан Жайлон Онадўли агентлиги мухбири билан суҳбатда таъкидлаганидек, тадқиқот қадимий туркий маданиятга оид кўплаб саволларга жавоб беради. 

Қубат Табалдиевнинг айтишича, археологик топилмалар қаторига оммавий қўрғонлар (дафнлар), инсон суяклари, қабр тошлари, ҳайкаллар, камон қисмлари, ошхона буюмлари ва заргарлик буюмлари киради. 

“Қазишмаларимиз илм-фан учун фойдали маълумотлар бера бошлади”, деди олим. 

Анил Йилмаз, ўз навбатида, “археологик топилмалар қадимги турклар тарихига ойдинлик киритишини” ҳам таъкидлади. У Қирғизистондаги Тянь-Шан тоғларида қадимий турклар кўп асрлар давомида кўчманчи маданиятда яшаб келганини эслади. 

Унинг сўзларига кўра, қазиб олинган ашёлар аввалроқ Қозоғистоннинг Олмаота вилоятидаги қабрлардан топилган намуналарга ўхшайди. 

Йилмаз қазиш ишларининг август ойи охирига қадар якунланиши режалаштирилаётганини айтди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркистоннинг қулаши ва оммавий қатағонлар

464 21:05 01.10.2022

Укамни гўдаклигида холам эмизган...

760 20:10 01.10.2022

Ислом оламининг қадимий беш кутубхонаси

406 19:25 01.10.2022

Фиқҳнинг уммат орасида тарқалишига сабабчи бўлган тўрт саҳоба. Саҳобалар даврида фиқҳнинг ҳолати

391 17:55 01.10.2022

Мансур ибн Илёс Шерозий — нейрожарроҳлик асосчиси

304 17:15 01.10.2022

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

539 15:55 01.10.2022
« Орқага