Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғизистоннинг собиқ бош вазири давлатга катта маблағни қайтарди

1488

Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Муҳаммадқалий Абулғазиев давлатга етказилган зарарни қоплаш учун 50 миллион сўм ($591 минг) тўлади ва тергов изоляторидан қўйиб юборилди. Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, энди у тергов тугагунга қадар уй қамоғида бўлади. 


Собиқ бош вазир давлатга етказилган зарарнинг бир қисмини қоплагач, Бишкек шаҳри Биринчи май туман суди унга нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилган.


Муҳаммадқалий Абулғазиев Қирғизистон ҳукуматини 2018-2020 йилларда бошқарган. У жорий йилнинг 26 январида қўлга олинган эди. Собиқ бош вазир коррупция ва ноқонуний йўл билан бойишда гумон қилиняпти. Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг маълумотига кўра, у активларни легаллаштириш мақсадида Бишкекда, Чуй ва Иссиқкўл вилоятларида кўчмас мулклар олган, шунингдек, қурилишга инвестиция киритган. 


Бундан ташқари, Абулғазиев «Қумтор» олтин кони бўйича коррупцияга ҳам алоқадорликда гумон қилиняпти. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қирғизистонда биринчи “Халқ қурултойи” чақирилади

360 11:45 16.08.2022

Умра зиёратига борган Марказий Осиё президентлари

1139 14:10 15.08.2022

Қирғизистондаги қазишмаларда инсон суяклари топилди

448 11:47 13.08.2022

Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси бўйича музокаралар ўтмоқда

348 15:00 10.08.2022

Бинали Йилдирим Қирғизистон юксак давлат ордени билан тақдирланди

185 11:35 09.08.2022

Бухоро 2023 йили ШҲТ туризм форумига мезбонлик қилиши мумкин

244 22:30 05.08.2022
« Орқага