Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғизистоннинг собиқ президенти тартибсизликлар уюштиришда айбланмоқда

747

Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари республиканинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга нисбатан Бишкекда тартибсизликлар уюштирганликда ва ўтган йилнинг октябрь ойи бошларида ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олишга уриниш каби икки айблов қўйди. Бу ҳақда бугун Қирғизистоннинг собиқ раҳбарига адвокатлик қилаётган Сергей Слесарев маълум қилган.

«Атамбаевга ўтган йилнинг октябрь ойи бошида пойтахтда тартибсизликлар уюштирганликда ва ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга уринишда гумон қилинганлиги тўғрисида огоҳлантириш топширилди», - деган у. Ҳимоячининг таъкидлашича, тартибсизликнинг биринчи кунларида собиқ президент ҳибсда бўлган ва тартибсизликларни уюштиришда жисмонан қатнаша олмаган.

Бу ишда Атамбаев билан бир қаторда президент маъмуриятининг собиқ раҳбари Фарид Ниёзов, собиқ президентнинг қўриқчиси Канат Сагимбоев ва Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Курсан Асановлар ҳам айбланмоқда.

Қирғизистон пойтахтининг марказий майдонида 5-6 октябрь, шунингдек, 2020 йил 9 октябрда турли сиёсий кучлар тарафдорлари ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтган эди. Натижада ғалабани амалдаги президент Садир Жапаров тарафдорлари қўлга киритиб, рақибларни майдонни тарк этишга мажбур қилишди. Тўқнашувлар чоғида номаълум шахс Атамбаев бўлган машинага тўппончадан бир неча бор ўқ узган, бироқ собиқ давлат раҳбари жароҳат олмаган. Жиноятчи ҳали ҳам топилмаган.

Қирғизистонни 2011 йилдан 2017 йилгача бошқарган Атамбаев биринчи марта 2019 йилнинг августида ҳибсга олинган. Кейинчалик унга ерни тақсимлашдаги коррупция, оммавий тартибсизликлар уюштириш, қотилликка уриниш каби бир нечта айбловлар қўйилган. Бир неча ой олдин, соғлиғи ёмонлашгани сабабли, у Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторидан тиббий шифохонага эга бўлган 47-сонли ахлоқ тузатиш колониясига кўчирилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бишкек афғонистонлик қирғизларнинг хавфсизлиги бўйича “Толибон” билан келишиб олди

317 09:42 15.10.2021

Қирғизистон: президент ҳукуматни истеъфога чиқарди

626 16:53 12.10.2021

Хитой Қирғизистонга қарзларини тўлаши учун муҳлат берди

4724 07:30 06.10.2021

Қирғизистон: “Ислом — тинчлик таянчи” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди

545 18:10 04.10.2021

Қирғизистон кўча чироқларини ўчиришни талаб қиляпти

827 09:13 02.10.2021

Қирғизистон: президент ўз уйини муҳтожларга бериб юборди

1319 20:20 01.10.2021
« Орқага