Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қишлоқ ва маҳаллаларни ободонлаштириш учун катта маблағ  ажратилмоқда

417

Бугун  Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходимлари иштирокида “Обод маҳалла" ва "Обод қишлоқ" давлат дастурлари, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда соҳа моддий-техник базасини мустаҳкамлашдаги муҳим вазифалар ижроси” мавзусида  матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Вазирлик томонидан ҳудудларда олиб борилаётган қурилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш даражасини яхшилаш, маҳалла тизими фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасидаги энг муҳим ишлар тафсилоти хусусида тадбир иштирокчиларига зарур маълумотлар бериб ўтилди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходимининг таъкидлашича, жорий йилда 7794 та қишлоқ ва маҳаллада 20,8 трлн сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши белгиланган. Уларнинг 397 таси “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига киритилган.

Шунингдек, 13 октябрга қадар “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари асосида юртимиздаги 809 та умумтаълим мактаби, 369 та мактабгача таълим ташкилоти, 249 та соғлиқни сақлаш муассасалари, 7 та спорт иншоотларини қуриш ва таъмирлаш, 2 та маданият марказларини қуриш ишлари амалга оширилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бухоро: қадимий мадрасага гўзаллик салони рекламаси ўрнатилган

130 10:12 08.12.2021

Афғонистон: ўрмонларни ҳимоя қилиш учун ҳарбий бўлинма тузилди

115 09:39 08.12.2021

БААда дам олиш кунлари ўзгаради

488 09:15 08.12.2021

Минглаб фуқародан асоссиз айбловлар олиб ташланди, юзлаб фуқаро оқланди

346 08:08 08.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг мавзуси

495 22:05 07.12.2021

Динимни ўрганаман: витр намозининг нияти

1362 21:00 07.12.2021
« Орқага