Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Иймон

Қиёматнинг катта аломатларидан бири...

10660

Қиёматнинг катта аломатларидан бири, бу – Қуёшнинг ғарбдан чиқишидир. Тавбалар қабул қилинмайдиган, аломатни кўриб, иймон келтирса-да, иймони қабул бўлмайдиган кун.  

Аллоҳ таоло Қуръонда марҳамат қилади: “Улар фаришталар келишини, ё Роббингнинг келишини ёки Роббингнинг баъзи оятлари келишини кутмоқдалар, холос. Роббингнинг баъзи оятлари келган кунида ҳеч бир жонга, олдин иймон келтирмаган ёки иймонида яхшилик касб қилмаган бўлса, иймони наф бермас. “Кутаверинглар, биз ҳам кутгувчилармиз”, - деб айт” (Анъом сураси 158-оят).

Муфассирлар ва Имом Табарий ўз тафсирида бу оят қиёмат аломати, айнан Қуёш Шарқдан эмас, Ғарбдан чиқадиган кун ҳақида эканлигини айтишган. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ўз саҳиҳларида қуйидаги ҳадисни баён қилганлар:

Иброҳим ат-Таймий ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуёш ботгач, Абу Зарга: «Қуёш қаёққа кетаётганини биласанми?» — дедилар. «Аллоҳ Таоло ва унинг Расули яхшироқ билур, деб жавоб қилдим», — дейдилар Абу Зар. Жаноб Расулуллоҳ бундай дедилар: «Дарҳақиқат, у Арш пойига сажда қилгани кетаяпти. Кейин, у (сажда қилгали) изн сўрайди, унга изн берилади. (Бир куни) Қуёш энди сажда қиламан деганида саждаси қабул қилинмас, у яна изн сўра¬р, лекин унга изн берилмас. Унга: «Келган жойингга қайт!» — дейилади ва Қуёш ботган жойидан (ғарбдан) чиқади (Имом Бухорий).

Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу: “Бундан кейин иймонсизнинг иймони қабул қилинмас, гуноҳкорнинг тавбаси қабул қилинмас”, – деганлар. Бу аломат қай ҳолатда бўлишини билдик. 

Илму фан бу ҳолатга қандай қарайди?

Кундан кунга одамлар вақт тезлашиб кетаётганини айтишади. Олимлар ҳам ҳар куни кун қисқариб бораётганини илмий исботлашган. Бир неча йил олдин олимлар ернинг пульси борлигини аниқлашди. Бу пульс юрак уришидек. Минг йиллардан буён ернинг пульси секундига 7-8 уриш бўлиб келган экан. 1980 йилдан буён ернинг пульси тезлаша бошлаган. Ҳозирги кунда ернинг пульси секундига 12 уришгача етибди. Энг ажабланарлиси шуки, агар пульс секундига 13 урушга ёки ундан кўпроққа етса, ер айланишдан тўхтар экан. 3 кун давомида ер тўхтаган ҳолда туриб, орқага қараб айланишни бошлар экан. Буларнинг барчаси исботланмаган гипотеза бўлса-да, ғоялар олимларнинг бир неча йиллик кузатиши натижасида келиб чиққан. Биз мусулмонлар бўлсак, Қуръон ва ҳадисда келган хабарга иймон келтирамиз. Инсонлар кўз ўнгида бу жараён айнан қандай кечишини Аллоҳ таоло билувчидир.

манба

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тожикистон – Қирғизистон можароси: жабрланганлар сони ортяпти

436 23:00 27.01.2022

Мубашшир Аҳмад: “Жумҳур уламо тан олмаган жиҳодга бораман дейиш – ғирт абсурд иш”

341 22:24 27.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Боғловчи сўз қўшиб, талоқни такрорлаш

152 22:10 27.01.2022

Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида яна отишмалар юз берди

425 21:28 27.01.2022

Эрон ва Ўзбекистон: маданий ва зиёрат туризми тараққий топиши лозим

217 21:05 27.01.2022

Динимни ўрганаман: Рамазон рўзасини нафл нияти билан тутиш мумкинми?

245 20:10 27.01.2022
« Орқага