Халқаро қизил хоч қўмитаси Исроилнинг фаластинлик маҳбусларга нисбатан давом этаётган зўравонликлари ҳақида етарли маълумотга эга эмаслигини хабар қилди.
«Бизда Исроилдаги қамоқхоналарда нималар бўлаётгани тўғрисида маълумот йўқ», – деган Қизил хоч матбуот котиби Яҳё Масвада.
У маҳкумларни ҳимоя қилиш ва уларнинг инсоний қадр-қимматини сақлаш қўмитанинг устувор вазифаларидан бири эканлигини таъкидлаган. Улар яқинда Исроил қамоқхоналарига, хусусан, Нафҳа қамоқхонасига ташриф буюриб, у ерда сақланаётган маҳбусларнинг аҳволи билан танишмоқчи. Сўнгра, у ердаги вазият ҳақида хисобот тайёрлаб, Исроил ҳукуматига тақдим этиш режалаштирилган.
МАВЗУГА ДОИР ХАБАРЛАР