Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Қизлар муҳтож қолмасин

3807

Тунов куни ишдан чиқиб, бир-иккита китоб дўконларини айландим. Ёмғир ёққани учун кўчаларда кузнинг ўзига хос ҳиди анқирди. Китоб дўконига кирсам, бир одатим бор: олсам ҳам, олмасам ҳам, китобларга бир сидра кўз югуртираман. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Яхши китоблар кўп, лекин мени ўзига оҳанрабодай торта оладиганини топа олмадим. Китоблар ичра ўтган қарийб бир соатлик кичик саёҳатдан сўнг бекатгача пиёда бордим. Соатга қарадим, ҳар кунгидан анча кечикибман. Уйдагилар кечки овқатни еб бўлишгани аниқ. Уйда бир ўзим овқатланишни эса унча хушламайман. Шунинг учун метро бекати яқинидаги сомсахонада тамадди қилишга ошиқдим. Буюртмани айтиб, қоринни тўқлар эканман, бир воқеа бўлдики, нима еганим ҳам ёдимдан кўтарилиб, кайфиятим йўқолди...

Икки қиз (адашмасам, талабага ўхшади, қўлида китоб-дафтар солинган сумкаси бор эди) сотув тахтасига яқинлашди. Дастлаб биринчиси сомсанинг нархини сўради ва учта минг сўмлик пулни узатиб, «битта беринг», деди. У бироз ортга чекингач, шериги ҳам бир дона сомсага буюртма берди. Қизларнинг худди бир айб қилгандек хижолат бўлганини кўриб, ичимдан нимадир узилгандек бўлди. Ўғил бола учун йўқчилик бир дарс, у шундай ҳолатларда тобланади. Лекин қиз боланинг моддий томондан муҳтож бўлишини ҳеч ҳазм қилолмайман. Ўз ҳисобимдан уларни меҳмон қилмоқчи бўлдим-у, ёрдамимни нотўғри тушунишмасмикан, баттар хижолат чекишмасмикан, деб иккиландим. 

Негадир шу қизларнинг ўрнида ўз опамни тасаввур қилдим. Ахир у ҳам талаба бўлган, балки у ҳам шундай вазиятга тушгандир. Ёки синглим, у ҳам насиб қилса, талаба бўлади. Агар мен истаган жойда, истаган егулигимни еб юрсам-у, синглим мана шундай ҳолатга тушса, еган луқмам ҳаром бўлсин, дедим ўзимга...

Аёл – ожиза. У бир қалқонга, доимо суяниши мумкин бўлган бақувват таянчга муҳтож. У хоҳ 20 яшар йигитча бўлсин, хоҳ 40 ёшли эркак, аҳамияти йўқ. Шунинг учун сизлардан илтимосим, онангиз, опа-сингилларингиз, аёлингизу қизларингизни қадрланг. Уларнинг ҳолидан хабар олинг. Иззат-ҳурматини жойига қўйинг. Ана шундагина “эркак киши аёлдан бир поғона устун” дейишга ҳаққингиз бўлади. 

Ҳамидуллоҳ Али

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Халқаро суд Арманистоннинг Озарбайжонга қарши даъвосини рад этди

122 11:30 08.12.2021

Жамол Қошиқчини ўлдиришда гумонланувчи Парижда ҳибсга олинди - ОАВ

241 10:46 08.12.2021

Бухоро: қадимий мадрасага гўзаллик салони рекламаси ўрнатилган

328 10:12 08.12.2021

Афғонистон: ўрмонларни ҳимоя қилиш учун ҳарбий бўлинма тузилди

194 09:39 08.12.2021

БААда дам олиш кунлари ўзгаради

747 09:15 08.12.2021

Минглаб фуқародан асоссиз айбловлар олиб ташланди, юзлаб фуқаро оқланди

426 08:08 08.12.2021
« Орқага