Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Қизларимиз билмайди, тушунмайди ўқимайди, деймиз. Чунки, уларни ўзимиз ўқитмаймиз»

801

Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали тадқиқотчилари билан мулоқот қилди.

«Кеча мен улар билан учрашдим. Қизларимиз билмайди, тушунмайди ўқимайди, деймиз. Чунки, уларни ўзимиз ўқитмаймиз-да. Менга соҳани ривожлантиришни илмий асослаб тушунтириб, шундай батафсил маълумот беришдики, уларнинг интилишига ҳавасим келди, меҳрим ошди. Аёлларимизнинг билими, малакаси кучли. Юзага чиқариш керак. Бундай олима аёлларимиз,  қизларимиз оиласига ҳам,  атрофдагиларга ҳам фойда келтиради, ўзидан илм нурини сочади» — деди давлатимиз раҳбари.

Шунингдек, Шавкат Миромонович Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев ва Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра  Боболовга Анорчилик йўналишидаги кафедра мудири ҳамда  таҳсил олаётган ёш олималарни анор етиштириш тажрибасини ўрганиш учун илғор хорижий давлатларга юбориш бўйича топшириқ берди.

Бундан ташқари, Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали негизида Университет қошида Агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилиши маълум қилинди.

Хусусан, Сурхондарё вилояти фаоллари билан ўтказилаётган йиғилишда Шавкат Мирзиёев вилоятда бир қатор ўзгаришлар бўлиши ҳақида айтиб ўтган.

«2021/2022-ўқув йилидан бошлаб математика, кимё-биология, информатика ва ахборот технологияларига ихтисослашган 14 та мактаб фаолияти йўлга қўйилади. 2021—2022 йилларда 12 та мактаб инглиз тили, 2 та мактаб немис тили, 1 та мактаб француз тилига ихтисослаштирилади. Мусаев, Тошқулов икки ой муддатда Тошкент давлат техника университети Термиз филиали негизида ушбу университетнинг Термиз муҳандислик-технология институтини ташкил этиш қарори лойиҳасини киритсин», — деган Ш.Мирзиёев.

Шунингдек, Президентимиз 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб ушбу янги институтда қурилиш ва геология соҳалари учун олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш, институт қошида Бойсун туманида кўп тармоқли техникум ташкил этиб, кончилик, пиллачилик ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳалари учун ўрта махсус маълумотли мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилишини таъкидлаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон ва Ўзбекистон: маданий ва зиёрат туризми тараққий топиши лозим

219 21:05 27.01.2022

Россияда ўзбекистонликларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш бошланди

266 15:11 27.01.2022

Фуқаролар чанг бўронидан огоҳлантирилмоқда

745 13:51 27.01.2022

«Ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимасдан олиш оддий ҳолга айланиб қолди» – Президент Шавкат Мирзиёев

175 12:45 27.01.2022

Давлат ва жамиятга сохта олимдан кўра хавфлироқ киши йўқ

632 12:15 27.01.2022

Ўзбекистоннинг коррупция бўйича халқаро рейтингдаги ўрни яхшиланди

435 17:33 26.01.2022
« Орқага