Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Қочқинларнинг Сурияга қайтиши учун шароит йўқ” – БМТ

304

БМТнинг Сурияда инсон ҳуқуқлари бузилишини ўрганувчи Мустақил халқаро комисссияси қочқинларнинг мазкур мамлакатга хавфсиз шаклда қайтиши учун шароит мавжуд эмас деган хулосага келди.  

Комиссия 2020 йилнинг 1 июлидан 2021 йилнинг 31 июлигача бўлган даврда Суриядаги вазиятни ўрганган. Қирқ олти саҳифадан иборат ҳисоботда Суриянинг шимоли ва жанубида тўқнашувлар ва зўравонликлар ортгани қайд этилган. 

Халқаро комиссия раиси Сержиу Паулу Пиньейру ҳисоботни изоҳлар экан, Сурияда низолашаётган томонлар ҳали ҳам ҳарбий ва инсониятга қарши жиноятлар содир этишда давом этаётганини айтди. “Сурия халқига қарши уруш давом этмоқда, уруш туфайли вайронага айланган бу мамлакатда тинч аҳолининг хавфсиз жой ёки бошпана топиши қийин”, – деди у. 
Мамлакатда қуролли тўқнашувлардан ташқари иқтисодий инқироз ва коронавирус тарқалиши ҳам кузатилмоқда. 

Ҳисоботда таъкидланишича, президент Башар Асад Сурия ҳудудининг 70 фоизини назорат қилмоқда. Бу ҳудудда урушдан аввалги аҳолининг 40 фоизи яшайди. Бироқ “Асад мамлакатни бирлаштириш учун ҳеч қандай қадам ташламаяпти”. 
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Тоқатимиз тоқ бўлди...” – Эрдоған 

1255 13:48 12.10.2021

Асаднинг амакиси 36 йилдан сўнг Сурияга қайтди

1007 10:05 10.10.2021

Учинчи жаҳон уруши қаердан бошланиши мумкинлиги маълум қилинди

7037 16:05 09.10.2021

Суриянинг Интерполга аъзолиги тикланди

346 19:05 05.10.2021

Иордания подшоҳи Сурияда уруш бошлангандан бери илк бор Асад билан гаплашди

400 10:10 04.10.2021

Иордания ва Сурия чегараси қайтадан очилди

191 13:16 30.09.2021
« Орқага