Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қодиров Фаластиндаги тўқнашувлар сабабли Исроилга мурожаат қилди

9855

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Исроил расмийларининг Қуддусдаги ҳарбий амалиётини "қонунбузарлик" деб атади. Бу ҳақда у ўзининг Телеграм-каналида ёзган.

"Дунё бўйлаб мусулмонларнинг энг ҳурматга сазовор бўлган иккита байрами бор. Рамазон ҳам шулардан бири. Исроил расмийлари жазолаш амалиёти учун диндорлар учун энг муқаддас кунларни танлади. Бу энг манфур шаклдаги провокациядан бошқа нарса эмас", деган Қодиров.

Унинг сўзларига кўра, дунё ҳамжамияти содир бўлаётган воқеалар фонида жим турмаслиги керак. "Шарқий Қуддусдаги қонунбузарлик зудлик билан тўхтатилиши керак. У барибир тўхтатилади", деган чеченлар раҳбари.

Унинг фикрига кўра, Исроил расмийлари содир бўлган воқеа учун фаластинликлардан кечирим сўрашлари керак.
Шарқий Қуддусда 7 май куни Исроил полицияси ва фаластинликлар ўртасида тўқнашувлар бўлиб, 200 дан ортиқ кишининг жароҳатланишига олиб келди. Эртаси куни бўлган тўқнашувларда ҳам 80 киши жароҳат олган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Рамзан Қодиров Муҳаммад Латиф домланинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

1750 13:30 01.06.2021

АҚШ Рамзан Қодировнинг атрофидагиларни ҳам қора рўйхатга қўшди

1286 09:30 11.12.2020

Рамзан Қодиров деворларга русларга қарши урушган қаҳрамонларни чизишни буюрди

3246 13:27 22.11.2020

Рамзан Қодировнинг ғаройиб ҳиммати 

2686 16:05 29.10.2020

Рамзан Қодиров АҚШнинг санкциясига учради

2438 10:00 21.07.2020
« Орқага