Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Қоматни жарроҳлик ёрдамида чиройли қилиш ҳукми

1693

Пластик операциялар ҳар қандоқ катта-кичик жарроҳлик амалиёти бўлиб, бу бир неча мақсадларда амалга оширилади:

  • Кишига руҳий ва жисмоний азият берувчи туғма нуқсонларни йўқотиш,
  • Ўзидаги чиройни яна ҳам бўрттириб кўрсатиш мақсадида.

Бу усул ёрдамида  гўзалликка интилиш бугунги кунда жуда ҳам кўпайиб кетди, шу соҳанинг мутахассислари ҳам етишиб чиқишди. Бу борада тиббиёт институтлари ва бўлимлари ташкил топди, дарс машғулотлари ўтказила бошланди.

Ушбу турга кирувчи амалиёт турларига танадаги ортиқча қисмланри олиб ташлаш, ёғларни махсус аппаратлар ёрдамида сўриб олиш, жисмнинг баъзи аъзоларини катталаштириш каби ишлар  киради.

Тана терисини торттириш ва нафхил асиддаи

Танадаги осилиб қолган терини торттириш, асосан қорин соҳасида амалга оширилади. Амалиёт асносида қориннинг пастидан осилиб қолган тери ва ёғлар олиб ташланиб, мушаклар қорин  деворига маҳкамланади. Бу операция салқиб қолган катта қоринни чиройли ҳолатга келтиради ва соҳада унда чандиқ қолиши ҳам мумкин. Агар кесилган қисм катта бўладиган бўлса, уни иложи борича киндик атрофига келтириб, билинмайдиган қилиб тикилади.

Амалиёт аксар ҳолатларда қорин бўшлиғининг пастки қисмида ўталиб, текис қилиб тикилади.  Бу жараён бел қисмини торайтириб,  ингичка кўрсатишга ёрдам бераги. Баъзи ҳолларда операция қилинган соҳада йиғиладиган суюқликларни ташқарига чиқриш учун  тери остига тиббий шланглар қолдиришга ҳам тўғрии келади. бу шланглар икки-уч кундан сўнг ортиқча ажраламар оқиши камайгач секин тортиб олинади.[1]

Келиб чиқадиган асоратлар:

  • Жароҳат ўрнида бир муддат оғриқ бўлиши. Бу нохушликни тинчлантирувчи дори воситалари билан  бартараф этиб туриш мумкин;
  • Амалиёт ўтказилган соҳанинг бир неча ҳафта,баъзан ойлар давомида увушиши;
  • Жароҳат ўрнида яллиғланиш пайдо бўлиши.  Буни антибиотиклар қабул қилиш билан муолажа этилади;
  • соҳада қон ёки тери ости суюқликлари тўпланиб қолиши.  Бу мазкур суюқликни тортиб олишни тақозо этади.
  • бу амалиёт бир марта қилингач,  қайта ҳомиладор бўлинмаган ҳолатда, бир умрга етади. Аммо, аёл операциядан кн яна фарзандли бўлса, қорин асил ҳолига қайтиб қолиши эҳтимоли кўп. Шунинг учун бу ишни охирги ҳомиладорликдан сўнг бажариш мақсадга мувофиқдир.[2]

Ушбу жарроҳлика амалиётининг шаръий ҳукми

Аслида, тиббий зарурат бўлмаган шароитда  бу каби операцияларни амалга ошириш мумкин эмас, хусусан, қоринни торттиришни. Аммо, қориннинг ҳаддан зиёда катталашиб кетиши  натижасида юзага келадиган баъзи касалликлар аниқланса, ундан ташқари, қориннинг катталашиб кетганидан, жисм толиқиб қолса, ёки аёлни турмуш ўртоғига хунук кўрсатиб, оилавий келишмовчиликларга сабаб бўлса бунинг зарари йўқ.  Бундай ҳолатларда, модомики алдов ва фитна келтириб чиқармас экан, амалиёт ўтказиш жоиз бўлади. Мисрдаги “Азҳар” университети фатво уюшмаси  бу амалиёт сўнгидан аниқ зарар келиб чиқмаса, мубоҳ деб фатво берган.[3]

Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, шаръан жоиз бўлиши учун, операция ўз мутахассиси томонидан амалга оширилиши шарт қилинади.[4]

 

Зебуннисо Қутбиддин қизи


[1] Ahmad Sayf Makky “Mavqi’ur roshaqo val-jamal”

[3] Muhammad Masir, Ibrohim Najib “ Mavqiu Ridodiy Daliylul mavqeil islomiyya”

[4] Sibag’ “Plastik operatsiyalarning shar’iy hukmlari” 31 b

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистонда аёллар ва болаларга нисбатан жиноятларни фақат аёл терговчилар текширяпти

800 19:00 12.06.2021

Қимматбаҳо тошлари бўлган тақинчоқларнинг ҳукми

925 23:05 11.06.2021

Аёлларнинг тақинчоқлар билан ороланиши

963 22:55 09.06.2021

Муслима аёлнинг пойабзали қандай бўлиши лозим?

2690 23:05 07.06.2021

Аёллар либосларининг шаръий белгилари

1810 22:55 06.06.2021
« Орқага