ХХ аср бошида Туркистон eрлари ҳуррият талаби ва дин қайғусида майдонга чиқди. «Ватан – эътиқод!» дея шиор этдилар. Бу eрларнинг қўмондонлари Мулла Эргашбек, Мадаминбек, Шермуҳаммадбек каби қўрбошилар, уларнинг ғоявий раҳнамолари эса Носирхон Тўра Саид Камолхон Тўра ўғли, Ҳожа Муҳаммад эшон каби уламолар эди.
Фарғона водийсида босқинчиларга қарши чиққан қўрбошиларнинг энг ёрқин вакили марғилонлик Муҳаммад Аминбек Аҳмадбек ўғли — Мадаминбек эди. 1918-1920 йилларда Фарғонанинг минглаб эрксевар йигитлари бошини бир қилиб, дин ва миллат шаъни учун курашди. Мана шу кураш Бахтиёр Абдуғафурнинг “Мадаминбек. Қонли гуллар водийси” рoмfнида бадиийлаштирилган. Бу асар нафақат кураш, балки сўнгсиз афсус-надоматлар, армонлар ҳақида ҳам сўзлайди. Миллатимизнинг қора кунларга батамом маҳкум қилиниши ҳақидаги бир тарихдир. Бу армонли кечмишни ҳар бир мусулмон ўқиши лозимдир. Зеро, тарих улуғ мураббийдир!
Бу асар шундай жумлалар билан бошланади: «Кечаги қор буркаган қабристон аллақандай сирли ва ҳазин сукутга толган. Хонлар ва мўътабар зотлар хилхонаси — Даҳмаи Шоҳон устида ғужғон ўйнаётган қарғаларнинг гoҳ-гoҳида хунук «қағ-қағ»лари баланд эшитилиб, бир зумга сукунатни бузади. Икки ҳафтадирки, Қўқонда қуёшнинг юзи кўринмайди. Бот-бот туриб, забтига оладиган изғирин юз-кўзларни ачиштириб, узади».
Ушбу асар тез кунларда AzonTV илмий-маърифий онлайн телеканалининг “Фикрат” таҳлилий кўрсатувида асар муаллифи Бахтиёр Абдуғафур билан таҳлил қилинади.