Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Қонун муҳокамаси. Депутатлар тортишиб кетди, аммо...

2645

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҚЛ–813-сонли  қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Унга кўра, иш берувчи коронавирусга қарши вакцина олмаган ходимга иш бермасликка ҳақли бўлади.

Бўлиб ўтган ялпи йиғилишда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Гулбаҳор Саидғаниева ҳамда Миллий тикланиш демократик партияси марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров ўртасида тортишув бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Депутатлар минбари” канали орқали орқали хабар берилди. Қуйидаги маълумотларни Қонунчилик палатасидаги тортишувлар ҳақида хабар бериш учун эмас, фақатгина Гулбаҳор Саидғаниеванинг саволлари ҳақли, таклифлари ўринли экани учун эътиборингизга ҳавола этяпмиз.

Йиғилишда Гулбаҳор Саидғаниева учта масалани ўртага ташлаган:

“1. Бу қонуннинг қабул қилиниши врач томонидан ходимга вакцина мумкин эмас деган кўрсатма берилишида, вакцина олди деган сохта маълумотнома берилишида, вакцина олмасанг ҳам пора берсанг ишлайвер деган ҳолатларда коррупцияга кенг йўл очиши мумкин.
Буни ким, қандай назорат қила олади?
2. Агар вакцинациядан кейин фуқаронинг соғлиги оғирлашса ёки ўлим ҳолати юз берса,  бунга ким жавоб беради, ким масъул бўлади?
Таклифим, мажбурий эмланаётган (мажбурий эмас дейишса ҳам, иш бермагандан кейин ноилож одам мажбур вакцина олади-да) фуқаронинг ҳаёти суғурта қилинсин, ўлим ёки саломатлигига зиён етса, давлат компенсация тўласин.
3. Мажбурий эмлаш конституцияга зид.
Унинг моддасида инсон соғлиги устида тажриба ўтказиш мумкин эмаслиги кўрсатилган.
Пандемия тугамаганлиги, етарли илмий хулосалар олинмаганлигини ҳисобга олсак, бу қонуннинг қабул қилиниши тўғридан тўғри конституцияга зиддир.
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида ҳам инсон шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эгалиги ёзилган”.

“Афсус йиғилишда сўзга чиқиб кўтариб айтган бу фикрларимга жавоб беришмади, Алишер Қодиров эса "Гулбаҳор опага ўхшаган опалар" деб писанда қилиб овозимни бўғмоқчи бўлди. Унинг "Ўзбекистон 24" га берган интервьюсини кўришим керак экан ва вакцина олишга антитарғибот қилмаслигим керак экан. 
Мени ҳам халқ сайлаган, мен ҳам сайловчиларнинг ҳақли саволларини олиб чиқдим. Одамзод қўй эмас, фикр билдиришга ҳаққимиз бор, ўртоқ Қодиров! Спикер ўринбосари бўлсангиз ҳам, битта овозга эгасиз, холос. Унутманг. 

Афсус қонун тезкорлик билан қабул қилиниб, Сенатга юборилди”, дейди Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Гулбаҳор Саидғаниева. 

Айнан мана шу қонун бўйича машҳур блогер, ҳуқуқшунос Хушнудбек Худайбердиев ҳам ўз фикрини билдирди: 

“Шахсан мен ушбу қонунни қўллаб-қувватлайман, ҳозирги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, бир қанча давлатлар, жумладан АҚШда ҳам шу каби қонунлар чиқарилмоқда ва бу мантиқан тўғри.
Аммо мени бошқа савол ўйлантирмоқда. Нега ушбу қонун лойиҳасининг матни жамоатчиликка эълон қилинмади? Ёки эълон қилиндию, мен кўрмай қолдимми? Унда, олдиндан узр”.

Албатта юртимиздаги мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, эмлашни ортга суриб бўлмайди. Лекин бу ишни шошма-шошарлик билан ҳам қилиш яхши оқибатга олиб келмаслиги мумки. Бу борада барчанинг фикрини инобатга олиниши тарафдоримиз.

Муҳаммадсодиқ Абдуолимов тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Раҳбар аёллар иштирокидаги халқаро саммит Ўзбекистонда ўтказилади

630 22:35 07.09.2021

Халқ таълими тизимида 65,1 млрд. сўм ўзлаштириш ва камомад аниқланган

385 11:50 25.08.2021

Коронавирусга қарши эмланмаганлар ишга қўйилмаслиги мумкин

830 09:05 28.07.2021

«Ёзда «тонировка»ни бепул қилиш керак»

1442 15:50 03.07.2021

Тошкент вилояти чегараси ўзгарди

1485 15:45 25.06.2021
« Орқага