Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қонунчилигида ўқитувчиларга бўлган имтиёзлар

718

Мамлакатимизда Ўқитувчи ва мураббийлар куни кенг нишонланди. Ижтимоий тармоқларда ўқитувчиларга имтёзлар берилиши тўғрисида таклифлар учраб турибди. Хўш, мамлакатимиз қонунчилигида ўқитувчиларга қандай имтиёзлар бор?

1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” этиб белгиланган ҳамда ушбу кун байрам (дам олиш) куни ҳисобланади. 

Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун пул тўламайди. 

Мактаб директорларига ҳам ойлик устамалар тўланиши мумкин. 

Ўқувчилари ОТМга кўп кирган мактаблар раҳбарияти рағбатлантирилади.

 Ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолибларига ҳар ой 150 фоиз устама тўланади. Пенсия ёшидаги педагоглар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди. 

Инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига қўшимча устама тўланади. 

Қишлоқлардаги мактабларда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаётган аёлларга устама тўланади. 

PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга мутахассисларга устама тўланади. Спортчи-тренерларга имтиёзлар берилади. 

Таълим сифати паст мактабларда бошқа ҳудудлардан келиб дарс бераётган ўқитувчилар учун махсус устамалар жорий қилинган.

Математика, физика, кимё ва биология  фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади.

Айрим жисмоний тарбия ўқитувчиларига малака тоифаси аттестациясиз берилади.

 Халқ таълими тизими педагог ходимларига истеъмол кредитлари ва автотранспорт сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади.

Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади. 

Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади. Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

341 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

557 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

767 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

452 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

347 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2462 12:50 30.11.2022
« Орқага