Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қоракўл мактабини ривожлантириш таклиф этилди

613

Аввал хабар берганимиздек, президентликка номзод Шавкат Мирзиёев бугун Бухоро вилоятидаги сайловчилар билан учрашди.

Шавкат Мирзиёев соҳада таълимдан ишлаб чиқаришгача бўлган яхлит занжир яратиш учун Қоракўл халқаро математика мактаби негизида IT-кластери барпо этишни таклиф қилди.

«Бу йил олийгоҳларга кириш бўйича Бухоро вилояти (28 фоиз) етакчи бўлди. Республикада эса Қоракўл тумани биринчи ўринда турибди. Бу ерда эртанги кунга ишонч ортяпти. Таълимга эътибор берган оила, маҳалла, жамият ва давлат ҳаёти ҳам ўзгаради», – деди амалдаги давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, «Қоракўл мактаби» асосчиси, «Буюк хизматлари учун» ордени соҳиби, Ўзбекистон халқ ўқитувчиси Тўхтамурод Жумаев жорий йилнинг июль ойида вафот этган эди.

Шавкат Мирзиёев у киши ҳақида «давримизнинг Авлонийси, Беҳбудий домласи, Мунавварқориси», дея таъриф берган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимасдан олиш оддий ҳолга айланиб қолди» – Президент Шавкат Мирзиёев

176 12:45 27.01.2022

Шавкат Мирзиёев электр таъминотидаги узилишларга муносабат билдирди

807 17:43 26.01.2022

Шерзод Шерматов ахборот технологияларидан фойдаланмайдиган раҳбарлар ҳақида гапирди

285 13:15 24.01.2022

Инсоннинг мартабаси ислом мутафаккирлари ва орифлари нигоҳида

455 10:29 24.01.2022

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

337 16:30 20.01.2022

Шавкат Мирзиёев ва Дмитрий Козак минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашди

406 08:25 20.01.2022
« Орқага