Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қорақалпоғистон: ИИБ ходимлари калтаклаган фуқаро иши бўйича прокуратура жавоб берди

765

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасининг матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда Реймов Жўрабек Махсетовичга Тўрткўл тумани ИИБ ходимлари томонидан тан-жароҳат етказилганлиги ҳақида унинг акаси фуқаро Юсупов Жасурбек Махсетовичнинг мурожаати бўйича жавоб берган.


Хабарда айтилишича, ҳозирги кунда мазкур ҳолат бўйича Тўрткўл туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тўрткўл тумани ИИБ ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ва фуқаро Реймов Жўрбек Махсетовичга етказилган тан-жароҳати бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинлангани ҳам айтилмоқда.


Мазкур терговга қадар текширув ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олингани ва натижаси бўйича қўшимча маълумот берилиши таъкидланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қорақалпоғистондаги ўрмонда содир бўлган ёнғин бартараф этилди

269 19:00 30.11.2021

Пахтакорларга қўшимча ҳақ тўланади

464 16:18 03.11.2021

Токсик чиқиндиларни кўп чиқарувчи вилоятлар аниқланди

822 11:35 26.10.2021

Қорақалпоғистонлик оила олти нафар етимни ўз тарбиясига олди

544 17:35 05.10.2021

Минглаб аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди

809 09:06 31.08.2021
« Орқага