Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қорақалпоғистон воқеаларига оид яна иккита жиноят иши судга юборилди

641

Нукус воқеаларида, хусусан, куч ишлатар тизим ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан қўзғатилган жиноят ишлари тергови доирасида 3 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, айни пайтда улар қамоққа олинган.  

2022 йил 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистонда содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 18 ва 21 нафар шахсга (барчасига қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган) нисбатан Жиноят кодексининг 244-моддаси ва бошқа тегишли моддалар билан бўлган 2та жиноят иши айблов хулосаси билан 2023 йил 17 январь куни мазмунан кўриш учун Қорақалпоғистон Республикаси судига юборилди.  Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддиновнинг хабар берган. 

Таъкидланишича, ҳозирда мазкур жиноят ишлари суд томонидан мазмунан кўриб чиқилмоқда. Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан қўзғатилган жиноят ишлари тергови доирасида 3 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

“Ҳозирда жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Тергов натижаси бўйича жиноят ишларининг судга юборилиши таъминланади”, – дейилади прокуратура хабарида.

Маълумот учун, Қорақалпоғистон Республикасида содир этилган оммавий тартибсизликлар юзасидан Жиноят кодексининг 159-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши бўйича айбланган 22 нафар шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Суд Давлетмурат Тажимуратовни 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига маҳкум этганди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Лавров Тожикистонга нега келяпти?

490 20:14 05.06.2023

Фотиҳ Эрбақон: «Одамларнинг машаққатларини енгиллатиш ибодатдир!»

584 18:18 05.06.2023

Душанбеда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилади

810 16:28 05.06.2023

Иброҳим алайҳиссалом чақириғига биринчи бўлиб «лаббайка» деганлар

630 14:40 05.06.2023

Таниқли ислом олими Жазоир ва  Марокашни мулоқотга чақирмоқда

1135 11:18 05.06.2023

Азон овози яхши эшитилмаса...

948 09:15 05.06.2023
« Орқага