Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қорақалпоғистондаги ўрмонда содир бўлган ёнғин бартараф этилди

342

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 2021 йил  27 ноябр куни соат 17:30 лар атрофида Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги қуйи Амударё Давлат биосфера резервати ўрмонзорида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Ёнғин-қутқарув экипажларининг тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур ёнғин 28 ноябрь куни тонгда ўчирилган. Шунингдек, мазкур ҳолатни назоратга олиш мақсадида кеча-кундуз навбатчилик йўлга қўйилган. Бироқ кутилмаганда ёнғин қолдиқлари қайта аланга олган ва 29 ноябр куни соат 10:25 лар атрофида ўчиришга киришилиб, 30 ноябр куни соат 03.30да ўчиришга эришилгани маълум қилинган.

«Ёнғиндан жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда, воқеа жойида ҳамкор вазирлик, идора ва хизматлар куч-воситалари навбатчилик олиб бормоқда», – дейилади хабарда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонда 10 та қуёш ва шамол электр станциялари қурилади

487 17:30 12.01.2022

Қорақалпоғистонда замонавий аэропорт қурилади

378 14:30 12.01.2022

Ўзбекистондаги аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлар маълум қилинди

1933 16:45 06.01.2022

2022 йилда Экологик кодекс ишлаб чиқилади

480 14:46 02.01.2022

Саудия компанияси Қорақалпоғистонда шамол электр станцияси қуради

308 16:45 18.12.2021

Хушхабар: Қорақалпоғистонда яна бир янги масжид очилди

417 14:05 12.12.2021
« Орқага