Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қошиқчининг ўлдирилиши: Саудия Арабистони айбловларни рад этди

1578

Саудия Арабистони ҳукумати АҚШ разведкасининг журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича эълон қилган хулосаларини рад этди. Бу ҳақда Саудия Арабистонининг SPA агентлиги хабар тарқатди. 

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ разведкасининг хулосасини ёлғон ва ноаниқ маълумотларга таянган деб атаб, жиноятга алоқадорларни жазолаш учун аллақачон керакли чоралар кўрилганини таъкидлаган. Шунингдек, вазирлик Саудия Арабистони мамлакат раҳбарияти, суверенитети ва унинг суд тизими мустақиллигига қасд қилувчи ҳар қандай чораларни рад этишини билдирган. 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ разведкасининг ҳисоботида журналист Жамол Қошиқчининг 2018 йил октябрида Истабулда ўлдирилишида Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмоннинг қўли борлиги, қотилликни шахсан у маъқуллагани айтилган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Истанбулда Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича суд иши давом этмоқда

1950 18:04 08.07.2021

Саудия устидан Германия прокуратурасига шикоят тушди

1533 18:15 03.03.2021

Вашингтон Риёзни жазосиз қолдирмоқчи эмас

1370 10:30 01.03.2021

“Қошиқчининг ўлдирилишида Саудия валиаҳд шаҳзодасининг қўли бор”

1629 09:00 27.02.2021

Саудия валиаҳд шаҳзодаси АҚШга сўроққа чақирилди

1969 11:36 11.08.2020
« Орқага