Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қозоғистон бош муфтийси Саудия Арабистонига илтимос билан чиқди

3300

Қозоғистон олий муфтийси Нуризбай қажи Тағанули Саудия Арабистони Ҳаж ва умра масалалари вазири Тавфиқ ибн Фавзан ал-Робиадан қозоғистонлик зиёратчилар учун нарх-наволарни пасайтиришни сўради. Бу ҳақда Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси матбуот хизмати хабар берган.

Унга кўра, муфтий бошчилигидаги делегация Саудия Арабистонига ишчи ташриф билан келган. Тавфиқ ибн Фавзан ал-Робиа билан учрашувда Нуризбай қажи Тағанули жорий йилдаги Ҳаж ва умра зиёрати тартибини муҳокама қилган.

“Бош муфтийнинг 50/50 чартер рейсларининг қиммат нархининг зиёратчилар учун пасайтирилиши тўғрисидаги илтимосига жавобан Тавфиқ ибн Фавзан ал-Робиа бу талаб нафақат Қозоғистон, балки бошқа давлатлар учун ҳам амал қилишини эслатиб ўтди ва учинчи давлатлардан доимий рейсларга рухсат берилмаслигини маълум қилди”, – дейилади хабарда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳасан Басрий: Нечун йиғламайсиз?

112 12:00 20.05.2022

Бу йил янада  кўпроқ ўзбекистонлик ҳажга боради

429 11:25 20.05.2022

Time журнали “Йил одами”ни эълон қилди

469 11:00 20.05.2022

Мисрлик талаба қиз илк марта Қуръонни тўлиқ ҳолда қайта ёзди

231 10:35 20.05.2022

Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

771 10:05 20.05.2022

Бир миллиондан зиёд қочқин Украинага қайтди

144 09:40 20.05.2022
« Орқага