Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қозоғистон ҳалол маҳсулотларни сертификатлаш ҳуқуқига эга бўлди 

366

Бирлашган Араб Амирликларининг Халқаро аккредитация маркази томонидан Қозоғистонга ҳалол маҳсулотларни сертификатлашдан ўтказиш ҳуқуқи берилди.

Савдо ва интеграция вазири Бақит Султановнинг сўзларига кўра, кеча Бирлашган Араб Амирликларининг Халқаро аккредитация маркази «ҚазСтандард» лабораториясини аккредитация қилиш бўйича расмий ҳужжатни эълон қилди. 

«ҚазСтандард» лабораторияси ҳам ҳалол маҳсулотларни сертификатлаш ҳуқуқига эга бўлди. Мамлакатда «Ҳалол» халқаро сертификатини олиш имконияти экспортни рағбатлантиради, деб умид қиламан. Агар ҳозирда компаниялар ҳалол сертификатини олиш учун (импорт қилувчи мамлакатда) бир партияга 7 минг доллардан 30 минг долларгача сарфлаётган бўлса, Қозоғистонда сертификатлаш нархи серияли ишлаб чиқаришга 700 минг тенгедан (1,5 минг доллар) бошланади. Ушбу лабораторияни сертификатлаш натижалари Форс кўрфазининг барча араб мамлакатларида (Баҳрайн, Қатар, Қувайт, БАА, Уммон, Саудия Арабистони) тан олинган. Эрон, МДҲ, Туркия ва бошқа давлатлар каби бошқа ҳудудларга ҳам экспорт ҳажмини оширишимиз мумкин», — деб ёзди Бақит Султанов Facebook саҳифасида.

Бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Қозоғистонда бугунги кунда озиқ-овқат, тўқимачилик, фармацевтика, маиший кимё ва косметика каби 4200 дан ортиқ ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолият кўрсатмоқда. 

«Бизнинг лабораториямиз ЕОИИ ва Марказий Осиёда халқаро талабларга мувофиқ аккредитациядан ўтган ягона лаборатория ҳисобланади. Бу биз минтақавий ҳалол марказга айланаётганимизни англатади. Осиё, ЕОИИ ва МДҲ тадбиркорлари ўз маҳсулотларининг мувофиқлигини баҳолаш ва Форс кўрфази мамлакатлари бозорларига чиқиш учун лабораториямиздан фойдаланиши мумкин», — деган у.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

378 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

638 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

141 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

234 21:00 01.07.2022

Хотира

261 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

237 20:00 01.07.2022
« Орқага