Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қозоғистон пойтахтида жума намозини ўқишга рухсат берилди

477

Нур-Султон шаҳри Бош санитария врачининг янги қарорига биноан масжидларда жума намозини ўқишга рухсат берилди, дея хабар беради Kazinform.

Қарорда айтилишича, масжид, черков ва синагога каби диний бирлашмалар биноларининг одатдаги режимда ишлашига рухсат берилади. Бунинг учун аниқ иш тартиби ва коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган санитария-профилактика чораларига риоя қилиш керак. Хусусан, масжидларга жума намозини қатъий профилактика чоралари билан ўқишга рухсат берилди. 

«Масжидлар, православ черковлари ва бошқа ибодатгоҳларда ҳар бир киши учун камида 4 метрлик ижтимоий масофа бўлмаса, жума намози ва кундалик православ ибодатлари каби жамоавий диний фаолият тақиқланади. Диний бирлашмалар объектлари яқинида жойлашган Ashyq лойиҳасида иштирок этадиган умумий овқатланиш муассасаларида маъракаларни 30 кишидан кўп бўлмаган иштирокчилар билан ўтказишга рухсат берилади», – дейилади Бош санитария врачининг қарорида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистонда қорилар мусобақасининг ғолиблари эълон қилинди (фото)

497 17:30 15.10.2021

Қозоғистонда терроризм учун ўлим жазоси бекор қилинди

263 15:17 13.10.2021

Қозоғистон поездларида энди аёллар учун алоҳида вагонлар бўлади

466 13:07 13.10.2021

Қозоғистонда ит-мушукларни ейиш қонун билан тақиқланади

636 19:30 08.10.2021

Қозоғистон пойтахтини қалин қор қоплади

525 15:07 05.10.2021

Афғонистонлик қозоқлар Қозоғистонга жойлаштириляпти

456 15:05 24.09.2021
« Орқага