Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қозоғистон Россияга Озарбайжон орқали нефт етказиб беришни бошлайди

1252

Қозоғистон Озарбайжоннинг Боку портига 7 минг тонна нефтни синов тариқасида ўтказишни режалаштирмоқда.

“КазТрансОйл” ОАЖ март ойида Қашағон конидан синов тариқасида 7 минг тонна нефтни  ўтказишни, кейинчалик Боку порти йўналишига етказиб бериш учун Актау портига экспорт қилишни мўлжаллаяпти. Қашағон нефтини  INPEX North Caspian Sea, Ltd жўнатади”, дейилади Қозоғистон компанияси баёнотида.

Россиянинг Қора денгиз соҳилидаги Новороссийск портига нефт жўнатишни таъминловчи Каспий нефт магистрал қувурининг фаолияти Россия ва Украина ўртасида давом этаётган қуролли можаролар фонида бир неча бор тўхтатилган эди. Европага экспорт қилинадиган қозоқ нефтининг қарийб 80 фоизи шу нефт қувури орқали ўтказилади.

Аввалроқ Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўкаев Транскаспий йўналиши бўйича нефт ташиш йилига 20 миллион тоннага етказилишини айтган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Каховка ГЭСи: қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилди

1059 18:12 08.06.2023

Тожик мигрантлари муаммолари, Лавровнинг ташрифи ва ЕОИИ масаласи

1111 15:35 08.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

736 13:07 08.06.2023

Канада: мусулмонлар мактабдаги  ЛГБТ дарсларига қарши чиқишди

1438 10:32 08.06.2023

Мадина шаҳри 2023 йилги Ҳаж мавсумига тайёр

746 09:49 08.06.2023

Эрон гипертовушли ракета ишлаб чиқарувчи дунёдаги тўртинчи давлат бўлди

1490 15:30 07.06.2023
« Орқага