Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қозоғистон: ташқи реклама энди қозоқча бўлиши керак

1618

Қозоғистон президенти реклама ва пешлавҳаларда қозоқ тилидан фойдаланиш зарурлигини кўзда тутувчи қонунни имзолади, деб маълум қилди Ақорда сайти.

Янги қонунга кўра, бланкалар ва пешлавҳалар, эълонлар, рекламалар, прейскурантлар, нархкўрсаткичлар, кўрсаткичлар, менюлар ва бошқа визуал маълумотлар давлат тилида, зарур ҳолларда эса рус ва (ёки) бошқа тилларда жойлаштирилади.

Авваллари бу маълумотлар давлат тилида ва рус тилида ёзилиши шарт эди.

22 декабрь куни Қозоғистон президенти маъмурияти раҳбари ўринбосари Даурен Абаев “Очиқ мулоқот” дастурида бугунги кунда ташқи рекламаларда қозоқ тили қўлланилмаётганини ёки нотўғри қўлланилаётганини айтди.

“Бугунги кунда рус тилидан ташқи фойдаланишда муаммо йўқ, аммо қозоқ тилида, афсуски, бор. Ҳеч ким рус тилини бекор қилмаяпти. Биз фақат қозоқ тилидан фойдаланишни мажбурий қилиб қўйдик”, – деди Абаев.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистон фойдали қазилма конлари учун берилган лицензияларни бекор қилди

825 12:14 23.01.2023

Қозоғистоннинг собиқ президенти Назарбоев шифохонага ётқизилди

539 14:16 20.01.2023

Қозоғистон: Тоқаев Мажилисни тарқатиб юборди ва сайлов кунини эълон қилди

636 18:40 19.01.2023

Қозоғистонда еттинчи сиёсий партия — "Республика" рўйхатга олинди

382 12:05 19.01.2023

Туркий Давлатлар Ташкилоти янги лойиҳани амалга оширади

1896 18:50 18.01.2023

Қозоғистон россияликлар учун «визаран»ни бекор қилди

1577 21:29 17.01.2023
« Орқага