Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қозоғистонда ҳаво ифлосланиши минглаб кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда

1282

Қозоғистонда йилига 16 мингга яқин ўлим ҳавонинг ифлосланиши натижасида келиб чиқадиган касалликлар билан боғлиқ. Буни БМТ Тараққиёт дастурининг Қозоғистондаги доимий вакили Якуп Бериш матбуот анжуманида хабар қилди.

У Қозоғистон, Европа мамлакатлари ва Марказий Осиёнинг бошқа кўплаб давлатлари каби, ҳаво сифати туфайли инсон ресурсларини йўқотаётганига эътибор қаратган.

«Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Қозоғистонда йилига 16 мингга яқин ўлим ҳавонинг ифлосланиши натижасида келиб чиқадиган касалликлар билан боғлиқ. Шу сабабли, ҳавонинг ифлосланишига қарши курашда тўғри ечимларни излаш ўта муҳим», - деган Бериш.

Ўз навбатида, Қозоғистон экология, геология ва табиий ресурслар вазирининг ўринбосари Ахметжон Примқулов 2060 йилга келиб мамлакат кўмирдан фойдаланишдан бутунлай воз кечишини таъкидлаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Турк давлатлари ташкилотининг вазирлари Тошкентда йиғилишди

372 12:10 05.07.2022

“Ўз она юртимда дафн этилишни истайман” – Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаев билан суҳбат

799 17:00 04.07.2022

Дмитрий Песков: «Ўзбекистонда содир бўлаётган ҳамма нарса шу давлатнинг ички ишидир»

618 16:25 04.07.2022

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқот қилишди

305 13:46 04.07.2022

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистондаги сўнгги воқеалар юзасидан баёнот берди

1614 17:08 03.07.2022

Қозоғистоннинг қўшнилар билан ҳудудий баҳслари йўқ - ТИВ

575 19:40 01.07.2022
« Орқага