Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қозоғистонда педофилия муаммоси: ахлоқий фазилатлар йўқ, тарбия яхши эмас...

1954

Қозоғистон Ички ишлар вазири Ерлан Турғумбаев мамлакатда вояга етмаганларнинг жинсий зўрланиши билан боғлиқ жиноятлар сони ортганини коронавирус пандемияси билан боғлади, дея ёзади Inbusiness.kz нашри. 

Унинг айтишича, 20 фоиз ҳолатларда жинсий зўравонлик оталар ва ўгай оталар томонидан содир этилган.

“Бир ярим йилдан буён болалар таълим муассасаларимизда ўқишмаяпти, улар уйда, ёпиқ жойларда. Жиноятларнинг 60 фоизи оилавий-маиший муҳитда содир этилган. Зўрлаганларнинг 20 фоизи оталар, ўгай оталар, шунингдек, болаларнинг оналари билан бирга яшайдиган эркаклар ҳисобланади. Шунингдек, (жиноятчиларнинг) 50 фоизи қурбонларнинг энг яқин қариндошларидир”, – деди Турғумбаев.

Унинг таъкидлашича, бундай ҳолатлар жамиятнинг муаммоси бўлиб, уларга оила ва муҳитда ахлоқий фазилатларнинг сустлиги сабаб бўлмоқда. Бундан ташқари, болаларга жинсий тарбия нотўғри бериляпти: 30 фоиз ҳолатларда болаларнинг ўзи жинсий алоқага розилик берган. 

Ерлан Турғумбаев вояга етмаганларнинг жинсий зўрланишининг олдини олиш мақсадида вояга етмаганлар ишлари бўйича инспекторлар сони қарийб 2 баробар оширилганини билдирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Франция: католик черкови педофилия қурбонлари учун маблағ ажратди

721 12:05 27.01.2022

Черковдаги педофилия: Рим папаси журналистларга раҳмат айтди

1353 09:30 15.11.2021

Франция католик черкови педофилия қурбонларига товон тўлаш ҳақида ўйлаяпти

1437 11:58 09.11.2021

Франция: черковдаги педофилия қурбонлари сони эълон қилинди

1844 19:35 05.10.2021

Франция черковларида минглаб педофиллар ишлаган

2087 09:35 04.10.2021
« Орқага