Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда яна бир ўзбекистонлик вафот этди

368

Жамбил вилоятида йўл-транспорт ҳодисасида жабрланганлар Ўзбекистонга олиб келинди. 

Президентнинг тезкор топшириғига асосан Ҳукумат қарори билан Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари А.Латифжонов бошчилигида ташкил этилган ишчи гуруҳ кеча, Жуалин туманининг марказий шифохонасига етиб борган. Гуруҳ аъзолари Қозоғистон Республикасининг масъул идоралари раҳбарлари билан учрашиб, ҳамкорлик асосида ташкилий ва амалий ҳаракатлар олиб борди. Бугун тонгда Ўзбекистон ва Қозоғистон чегараси “Ғишткўприк” божхона масканига етиб келди.

«Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Қозоғистон масъуллари юзага келган мазкур бахтсиз ҳодиса оқибатларини зудлик билан бартараф этиш, жароҳатланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатишда яқиндан кўмак беришди», — дейилади хабарда. 

Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Транспорт вазирликлари ҳамкорлигида 2 нафар вафот этган фуқароларнинг жасадлари яшаш манзили — Бухоро ва Хоразм вилоятларига юборилди. Ҳозирда маҳаллий ҳокимликлар томонидан маросим тадбирларини ўтказиш юзасидан тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. 

Бугун, 14 май куни бахтсиз ҳодиса оқибатида яна бир фуқаро вафот этди. Айни пайтда марҳумни олиб келиш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда.

Олиб келинган 23 нафар фуқародан, 18 нафар жароҳатланганлар Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказига жойлаштирилди, 5 нафар фуқаронинг аҳволи яхши бўлгани учун уйига жавоб берилди.

Ҳозирги вақтда марказга жойлаштирилган фуқароларнинг аҳволи шифокорларнинг қатъий назоратига олиниб, тегишли муолажалар ўтказилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳасан Басрий: Нечун йиғламайсиз?

78 12:00 20.05.2022

Бу йил янада  кўпроқ ўзбекистонлик ҳажга боради

367 11:25 20.05.2022

Time журнали “Йил одами”ни эълон қилди

442 11:00 20.05.2022

Мисрлик талаба қиз илк марта Қуръонни тўлиқ ҳолда қайта ёзди

218 10:35 20.05.2022

Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

709 10:05 20.05.2022

Бир миллиондан зиёд қочқин Украинага қайтди

140 09:40 20.05.2022
« Орқага