Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қозоғистонда ўлим жазоси буткул бекор қилинди

688

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев ўлим жазосини бекор қилиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда президент маъмуриятининг расмий сайтида маълум қилинган. 

1989 йилнинг 15 декабрида БМТ Бош ассамблеясида “Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга доир, ўлим жазосини бекор қилишга қаратилган иккинчи факультатив протокол” қабул қилинган эди. Қозоғистонда ана шу протокол ратификация қилинди. 

Мазкур протоколга қўшилган барча мамлакатлар ўлим жазосини бекор қилишни ва уни қонунчиликдан чиқариб ташлашни зиммасига олади. Қозоғистон халқаро пактга ўтган йили қўшилган, бироқ ўлим жазосини оғир турдаги ҳарбий жиноятлар учун қўллаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолган эди. 

Қозоғистонда 2003 йилда ўлим жазосига мораторий жори  й этилган бўлса-да, истисно ҳолатлар у қўллаб келинган. Охирги ўлим жазоси 2016 йилда Руслан Кулекбаевга тайинланган, у Алматида 8 полициячи ва 2 фуқарони отиб ташлаган эди.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Назарбоев Хавфсизлик кенгашининг умрбод раислигидан маҳрум қилинди

329 11:33 27.01.2022

Назарбоевнинг қизи билан алоқадор компания директори ўз жонига қасд қилди

1048 13:30 26.01.2022

Назарбоевнинг яна бир қариндоши ишдан олинди

534 07:00 26.01.2022

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

1560 19:00 24.01.2022

Назарбоев очган жамғарманинг фаолиятидан Тоқаев норози бўлди

863 15:05 22.01.2022

Қирғизистон Қозоғистонда майиб қилинган фуқароси учун товон талаб қиляпти

927 09:23 22.01.2022
« Орқага