Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қозоғистонда юз берган мудҳиш очарчилик. Кремль тарихий фактларни рад этмоқда

2746

Россия тарихий масъулиятни зиммасига олишдан чўчиб, совет тузуми қасддан очарчиликни юзага келтирганини тан олишдан бош тортмоқда.

Кузатувчиларга кўра, тарихий масъулият олдидаги қўрқув сабабли Россия ТИВ 1930 йилларда Марказий Осиёда юз берган фожиани оқлашга уринмоқда.
Россия ТИВ ўз сайтида «1932-1933 йилларда СССРда юз берган очарчилик натижасидаги фожиа билан боғлиқ иғволар муносабати билан» расмий баёной эълон қилган.
ТИВга кўра, Марказий Осиёдаги «миллатчилик қарашлари тарафдорлари» ўз ҳамюртларига «совет ҳукумати минтақанинг туб халқлари қатлиомини уюштирган» деган фикрга ишонтиришга уринмоқда.

Москванинг бу каби асабий муносабатига, жумладан, ўша даврнинг фожиали воқеаларига бағишланган олмаоталик журналист Жанболат Мамайнинг «Зулмат: Қозоғистондаги геноцид» ҳужжатли филми ҳам сабаб бўлди.
Филм 1920 йиллар охири – 1930 йиллар бошида Қозоғистонда олиб борилган қишлоқ хўжалигини мажбурий коллективлаштириш жараёни ҳақида ҳикоя қилади. Совет аскарлари оч қолган деҳқонлардан донни тортиб олиб, кўчманчиларни колхозларда меҳнат қилишга мажбурлаганда, ҳукумат синфий душман деб эълон қилган бой деҳқонларни қулоқ қилиб сургун қилиши ортидан очарчилик бошланган.

«Зулмат» филми қозоқ фожиасининг фактлари ва кўламини фош қилади. Буларнинг ҳеч бири Совет даври дарсликларида чоп этилмаган.

«3 миллиондан ортиқ одам очарчиликдан ҳалок бўлган», дейилади филмда. «Қозоқларнинг босқинчиларга қарши ҳеч бир урушда бу даражада кўп одам қурбон бўлмаган. Бу болшевиклар раҳбарлари Қозоғистонда олиб борган геноцид бўлган».

Бошқа манбаларга кўра, Қозоғистондаги очарчилик қурбонлари сони 1,5 миллиондан 4 миллионгача бўлган.
Очарчилик сабабли қозоқларнинг учдан бири ҳалок бўлган, тирик қолганлар эса ўз совет республикасида озчиликни ташкил этган, дейди америкалик тарихшунос Сара Камерон. Минглаб қозоқлар Совет шароитларидан бундан-да қийин вазиятда қолган Хитойга қочиб кетишган.

Қозоғистондаги 1930 йиллар даҳшатлари

Кремль режасига кўра, азоб-уқубатни Қозоғистонда яшайдиган русларга нисбатан қозоқлар ўз таналарида янада оғирроқ ҳис қилганлар, дейди тадқиқотчилар.
Чет элдан ёрдам келганида уни Совет ҳукумати Қозоғистондаги фақат этник русларга тарқатган ва қозоқлар четда қолган, дейди Олмаотадаги тарих ва этнология институти катта тадқиқотчиси Кайдар Алдажуманов фильм давомида.
Мамайнинг ҳужжатли фильмида режимга қарши бўлган қозоқларга нисбатан совет ҳукумати ҳаво зарбаларини ҳам қўллагани ҳақида маълумот берилади. Ўз юртдошларини бомбардимон қилган учувчиларга мамлакатнинг энг олий – Совет Иттифоқи қаҳрамони унвони берилган.

Дон ва молларни тортиб олишга яна бир сабаб – аҳолини (жумладан қулоқ қилинганларни ҳам) оч қолдириб бўлса ҳам шаҳарлар ва Қизил армияни боқиш бўлган, бу айни вақтда ҳам кўплаб қозоқларга хос бўлган подачи-кўчманчиликка путур етказган ва коллектив фермалар яратилган, бу ерларда ҳеч қандай даромадсиз собиқ кўчманчилар ва деҳқонлар оддий ишчиларга айлантирилган.
1930 йилги очарчилиги дон ва мол етиштириш билан шуғулланган Қозоғистон, Украина ва Россиянинг Волгабўйи каби Совет ҳудудларида ўлим даражасининг ортишига олиб келди, дейди Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари уюшмаси президенти, Франциянинг Ле-Ман шаҳрида истиқомат қилувчи Надежда Атаева.

«Бу фалокат Совет даври коммунистларининг шафқатсиз иқтисодий сиёсати туфайли содир бўлган», деди у.

«Бу воқеалар билан боғлиқ НКВД (КГБдан аввал мавжуд бўлган хизмат) ихтиёридаги маълумотларнинг катта қисми ҳамон махфийликда сақланмоқда», деб қўшимча қилди Атаева.
Архив ҳужжатлари қасддан уюштирилган геноцидни тасдиқлайди
Очарчиликка қурғоқчилик ва қаҳатчилик каби табиий сабаблар таъсир кўрсатган, бунга қўшимча равишда «фавқулодда чоралар вазиятни янада оғирлаштирган», деб хабар берган Кремль эҳтиёткорлик билан. Совет ҳукумати 1933 йилда фавқулодда ёрдамни қабул қилган, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
80 йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлса-да, Россия Сталин режими атайин юзага келтирган очарчилик ҳақидаги маълумотларни яширишга ҳаракат қилмоқда.
Россия бунинг аксини исботлаш учун архив ҳужжатларидан фойдаланишини айтиб таҳдид қилмоқда.

«Қозоғистонда сақланиб келинаётган материаллар қозоқ заминида содир этилган геноцидни тасдиқлайди», деган Мамай. «Бироқ, Кремль муҳим архив ҳужжатларини махфийлаштирган.»

Кремль қўлидаги ушбу ҳужжатлар ошкор бўлса, Москва «Совет ҳукуматининг энг катта жиноятларини тан олишга» мажбур бўлади, дейди у.
Россия тарихий жавобгарликдан қўрқади ва эътиборни бундай нозик мавзуни кўтараётган шахслар томонига қаратишга ҳаракат қилмоқда, деди инсон ҳуқуқлари фаоли Атаева.

«Россия ҳукумати ўзининг сукут сақлаш сиёсати қурбонига айланмоқда», деди у. У бундай сиёсат фақат салбий натижа беришини ва «одамларда ҳақиқатни билиш истаги фақат оширишини», қўшимча қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистон Сингапур билан ҳамкорликни кучайтирмоқда

191 16:25 17.08.2022

Қозоғистонда январь воқеаларида қанча инсон ҳалок бўлган?

516 18:02 16.08.2022

Умра зиёратига борган Марказий Осиё президентлари

1147 14:10 15.08.2022

Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Тоқаевга ҳисобот берди

387 12:55 13.08.2022

БМТ Бош Ассамблеяси раиси: “Дунёнинг кўплаб давлатларида диндорлар камситилмоқда”

280 16:45 12.08.2022

Нур-Султонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди

871 14:07 12.08.2022
« Орқага