Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қозоғистондан Ўзбекистонга гўшт маҳсулотлари экспорти кўпаяди

485

Қозоғистоннинг 19 та чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси ўз маҳсулотларини Ўзбекистонга экспорт қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. 

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеевнинг Тошкентга ташрифи чоғида тегишли келишувга эришилди.

«Ҳозиргача 37 та Қозоғистон корхонаси реестрга киритилган эди. Ўзбекистон томони Қозоғистон ветеринария тизимини тўлиқ кўриб чиқиш натижаларига кўра, яна 19 нафар чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси ветеринария хизмати кафолати билан экспорт қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Натижада замонавий Ўзбекистон реестрида Қозоғистоннинг 56 та корхонаси мавжуд», — дейилади  хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, 4-6 июль кунлари Ўзбекистон пойтахтида Туркий агро-форум, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар Қишлоқ хўжалиги вазирлари кенгаши ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти кенгаши бўлиб ўтмоқда. 

ҚР қишлоқ хўжалиги вазири Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари билан учрашди. Томонлар халқаро кун тартибининг муҳим жиҳатлари, жумладан, озиқ-овқат хавфсизлиги ва гуманитар инқироз юзасидан фикр алмашдилар. Шунингдек, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасидаги ниятларини ҳам баён этдилар. 

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирининг сўзларига кўра, Қозоғистон Туркий Давлатлар Ташкилоти мамлакатларига маҳаллий маҳсулотлар экспортини оширишдан манфаатдор. 

«Бугун Қозоғистон ТДТ мамлакатларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмини сезиларли даражада ошириш имкониятига эга. Шунингдек, биз чуқур қайта ишлаш маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини оширишдан манфаатдормиз», — деди Ербол Қарашўкеев.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қирғизистонда биринчи “Халқ қурултойи” чақирилади

46 11:45 16.08.2022

Ғарбнинг буюклари пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида...  

212 11:15 16.08.2022

Ўзбекистонда «Имом Бухорий» ордени таъсис этилади

158 10:55 16.08.2022

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

155 10:35 16.08.2022

Франция ғазнасидан миллионлаб пул ўғирлаган 4 нафар исроиллик ҳибсга олинди

154 10:10 16.08.2022

Саудия валиаҳди қирол Салмон номидан Каъбани ювди 

345 09:45 16.08.2022
« Орқага