2021 йил якунларига кўра, 17540 нафар этник қозоқ турли мамлакатлардан тарихий ватанига – Қозоғистонга кўчди ва “қондош” мақомини олди. Умуман олганда, 1991 йилдан буён Қозоғистонга 1 миллион 87 минг этник қозоқ келган.
Ушбу маълумотлар Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги матбуот хизмати томонидан тақдим этилди.
Маълум бўлишича, 2021 йилда Қозоғистонга келган қондошларнинг ярмидан кўпи (76,2 фоизи) Ўзбекистон, 9,7 фоизи Хитой, 6 фоизи Туркманистон, 2,6 фоизи Мўғулистон ва 5,7 фоизи бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келади.
Қондошлар асосан Олмаота (28,5 фоиз), Манғистау (19 фоиз), Туркистон (13 фоиз) ва Жамбил (7,8 фоиз) вилоятлари, шунингдек, Чимкент шаҳрига (10,5 фоиз) жойлашган.
Қондошлар – илгари Қозоғистон Республикаси фуқароси бўлмаган, ўз тарихий ватанига келган ва республика қонунчилигида белгиланган тартибда тегишли мақомга эга бўлган этник қозоқлар ва (ёки) уларнинг оила аъзоларидир.