Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қозоғистоннинг барча ҳудудида фавқулодда ҳолат бекор қилинди

397

Бугундан эътиборан Қозоғистоннинг Нур-Султон ва Олмаота шаҳарларида, шунингдек, Олмаота, Атирау, Жамбил, Қизилўрда ва Манғистау вилоятларида фавқулодда ҳолат бекор қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон президентининг матбуот котиби Берик Уали ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.

«Аввал президент фармонларига мувофиқ, бошқа ҳудудларда ҳам фавқулодда ҳолат режими муддатидан олдин бекор қилинган эди. Шундай қилиб, бутун мамлакат нормал ҳаётга қайтди. Фавқулодда ҳолат пайтида жамоат тартибини муҳофаза қилишни кучайтириш ва эркин ҳаракатланиш, аҳоли пунктларига кириш ва чиқишни рағбатлантириш ва ҳоказо қўшимча чекловлар ҳам олиб ташланади. Халқнинг бирлиги ва яхлитлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва ҳарбийларнинг фидокорона ҳаракатлари туфайли бутун Қозоғистонда тартиб ва тинчлик ўрнатилди. Юртимизда ҳамиша тинчлик ва фаровонлик бўлсин!» – деб ёзди у. 

Эслатиб ўтамиз, 5 январ куни президент Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиш ва соат 23:00 дан 7:00 гача комендантлик соати жорий этиш тўғрисида фармон чиқарган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистон ҳалол маҳсулотларни сертификатлаш ҳуқуқига эга бўлди 

244 10:15 27.05.2022

АҚШ ҳукумати делегацияси Марказий Осиё давлатларига ташриф буюради

375 09:45 23.05.2022

Ҳам ҳордиқ, ҳам даромад: туризм соҳасида "кешбек" тизими жорий этилади

323 16:05 19.05.2022

Янги ўқув йилидан ўғил-қизларга жисмоний тарбия дарси алоҳида ўтказилади – Қозоғистон

341 08:15 18.05.2022

Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда яна бир ўзбекистонлик вафот этди

387 11:34 14.05.2022

Қозоғистонда бу йил Рамазон ойида 1,4 минг чақалоққа Рамазон исми қўйилди 

280 09:26 14.05.2022
« Орқага