Қозоғистон посцовет ҳудудида биринчилардан бўлиб давлат чегарасини бутун узунлиги бўйича расмийлаштирди ва бугунги кунда қўшни давлатларнинг бирортаси билан ҳам ҳудудий баҳслари йўқ.
Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди халқаро конференцияда сўзлаган нутқида айтиб ўтди: “Қозоғистон Республикаси замонавий халқаро муносабатлар тизимида”, деб хабар беради “Казинформ” мухбири.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистоннинг мустақиллик тонгида қўйилган ташқи сиёсатининг концептуал асослари ўзгарувчан халқаро вазият, янги чақириқ ва таҳдидлар, шунингдек, долзарб ташқи сиёсат вазифаларидан келиб чиқиб муттасил такомиллаштирилмоқда.
У Қозоғистон 2017 – 2018 йилларда БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзолигига сайлангани тарихий воқеа эканини таъкидлади.
“Қозоғистоннинг аъзо бўлиши Марказий Осиёнинг долзарб муаммоларини юқори даражада тақдим этиш учун ажойиб имконият бўлди, чунки мамлакатимиз бутун сиёсий ва иқтисодий ўзгаришларни бошдан кечираётган минтақадаги барча давлатларнинг умумий манфаатларини ифода этишга интилди”, — деди дипломат.
“Европа хавфсизлигидаги мавжуд инқироз фонида Остона саммити мероси континентал хавфсизлик платформасини шакллантиришда ҳамон долзарблигича қолмоқда”, — дея қўшимча қилди Мухтор Тлеуберди.