Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қозонда федерал аҳамиятга эга қадимий масжид таъмирланади

855

Россия Маданият вазирлиги Татаристон пойтахти Қозондаги қадимий «Эски тош» масжидининг реставрацияси учун 30 миллион рубл ажратадиган бўлди.

Татаристон Маданият вазирлигининг маълум қилишича, реставрация ишлари «Маданиятни ривожлантириш» давлат дастури асосида молиялаштирилади ва маблағ икки йил давомида босқичма-босқич ажратилади.

Ҳозирда ҳам фаолият кўрсатаётган «Эски тош» масжиди Қозоннинг эски шаҳар қисмида жойлашган бўлиб, федерал аҳамиятдаги меъморчилик ёдгорлиги ҳисобланади. Масжид 1802 йилда савдогар Габдулла Утямишевнинг хайрия маблағлари ҳисобига қурилган. Совет даврида масжиддан аввалига мактаб, кейин эса омбор сифатида фойдаланилган, 1994 йилда мусулмонларга қайтарилган.

Ривоятларга қараганда, «Эски тош» масжиди Қозонни Иван Грозний қўшинидан ҳимоя қилишда ҳалок бўлган жангчилар оммавий кўмилган жойда барпо этилган. Авваллари оммавий қабр устида катта тош бўлгани айтилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистон: тунги клубда муштлашган маст россияликларни полиция қўлга олди

577 10:20 01.10.2022

Украина ҳудудларининг аннексияси: сабаблар ва оқибатлар

654 09:55 01.10.2022

Украина тезлаштирилган тарзда НAТОга аъзо бўлиш учун ариза топширмоқда

563 21:27 30.09.2022

Запорожьеда инсонпарварлик колоннасига ракета зарбаси берилди

444 18:50 30.09.2022

Россия: юқори амалдорларни даволовчи шифокорлар урушдан «озод» қилинмоқда

234 18:20 30.09.2022

Доғистон муфтийсининг рафиқаси Путинга мурожаат билан чиқди

2038 17:10 30.09.2022
« Орқага